«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:59
ЎЗO‘Z

Хитой уйғурларни миллат сифатида йўқотиш йўлини топдими?

21 мая, 11:08 5 486 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой уйғурларни миллат сифатида йўқотиш йўлини топдими? Шинжонда Хитойнинг асосий миллати бўлмиш ханлар билан қурилган никоҳдан туғилган болалар университетга киришда қўшимча балл олади. Таҳлилчилар буни мусулмон уйғурларни йўқотишдаги сўнгги чоралардан бири сифатида талқин қилмоқда.

Асосан уйғурлар яшовчи Шинжон вилоятида университетларга кириш тартиби ўзгарди. France Press агентлигининг хабар беришича, бошқа миллат билан қурилган никоҳдан туғилган болаларга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

2014 йили зўравонликлар авж олишидан сўнг Хитой ҳукумати Шинжон вилояти бўйлаб қатъий хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Аёлларнинг ҳижоби, эркакларнинг соқолига қўйилган тақиқлар, миллиондан ортиқ мусулмонни махсус лагерга жойлаштиришгача етиб борди.

Кузатувчилар кўра, университетга кириш шартларининг ўзгартирилиши минтақадаги аҳолининг ярмини ташкил қилувчи уйғурларга қарши қаратилган чоралардан биридир.

Ўтган ҳафта Шинжон автоном минтақаси ҳукумати коллежларга кириш умуммиллий имтиҳонларида ҳимоясиз гуруҳ вакилларига қўшимча баллар бериш ҳақида янги қоидаларни эълон қилди.

Маҳаллий ҳукумат икки миллат вакилидан туғилган абитуриентларга бериладиган қўшимча баллар икки баробар кўпайтирди. Ота ёки онаси хан бўлганларга 20 балл қўшилади. Ота-онаси бошқа этник озчиликлардан бўлган абитуриентларга 15 балл берилади.

Ла Троб университети профессори Жэймс Лейболд France Press агентлигига берган изоҳида янги имтиҳон сиёсатини "ханларникига ўхшамаган фикр ва феъл-атворни чинлаштиришга бўлган ҳаракатларнинг бири" деган.

Унга кўра Хитой ҳукумати миллатлараро никоҳ интеграция ва уйғурлар ҳамда бошқа этник озчиликларнинг хитой миллати билан ассимилиция бўлишида асосий омиллардан эканига ишонади.

Хитой ҳукумати бошқа миллатлардан ташкил топган никоҳни биринчи бора тарғиб қилмаяпти.

2014 йили Шинжондаги Кёма тумани ҳокимияти Хитойнинг асосий миллати бўлмиш хан ва бошқа миллат вакилидан ташкил топган оилага ҳар йили 10 000 юан (1450 доллар) нақд пул беришини маълум қилган. Ушбу маблағ никоҳнинг биринчи 5 йили давомида бериб борилиши айтилган.

БМТнинг ўзи ўтган йили халқаро ташкилот ўлароқ Хитойдаги уйғурларнинг оммавий тарзда ҳибсга олинаётгани борасидаги хабарлардан чуқур ташвишда эканини баён қилган.

Ташкилот Хитой ҳукумати томонидан терроризмга қарши амалиёт «баҳонасида» қўлга олинганларни зудлик билан озод қилишга чақирганди.

Бу баёнот Шинжонда сони миллионга яқин деб кўрилаётган мусулмон уйғурларнинг қайта тарбиялов лагерларида тутиб турилгани ҳақидаги ҳисоботлар БМТнинг махсус қўмитаси томонидан тингланиши ортидан эълон қилинган.

Расмий Пекин бу иддаоларни рад этган, аммо баъзи диний радикаллар қайта тарбияланиш учун ҳибсга олинганини тан олган.

Хитой Шинжондаги тартибсизликларда исломий жангарилар ва айирмачиларни айблаб келади.

Ўтган йил август ойининг бошида мазкур масалани кўриб чиқиш давомида БМТнинг Ирқий камситишга барҳам бериш бўйича қўмитаси Уйғур автоном региони расмий Пекин томонидан «оммавий тарзда ҳибсга олинганлар тутиб туриладиган лагерга ўхшаш ҳудудга айлантирилгани»га ишора қилувчи ишончли ҳисоботлар бор эканини айтган эди.

Хитой бу даъвога уйғурлар тўлиқ фуқаролик ҳуқуқларига эга эканини «яна бир бор» эслатиш билан жавоб қайтарган. Бироқ расмий Пекин «диний экстремизм тузоғига тушиб қолганлар… қайта жойлаштирилиши ва қайта тарбияланиши лозим»лигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари, хусусан, Amnesty International ва Human Rights Watch БМТ қўмитасига уйғурларнинг оммавий ҳибсга олиниши ҳужжатлаштирилган ҳисоботларни тақдим этган.

Уларга кўра лагерларда тутиб турилган уйғурлар Хитой раиси Си Жинпингга содиқ бўлиш учун қасам ичишга мажбурланади.

Жаҳон уйғур конгресси ўзининг ҳисоботларида уйғурлар лагерларда бирор айбловсиз тутиб турилиши ва Хитой коммунистик партияси шиорларини бор овозда айтишга мажбурланишини кўрсатиб ўтади.

Манба: BBC Ўзбек хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар