16 май куни Самарқанд шаҳрининг Мотрид қўрғонида йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Автофалокат оқибати тасвирланган фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Kun.uz манбаларининг воқеа тафсилотларини сўзлаб беришларича, 404-йўналиш бўйича қатновчи Isuzu русумли йўловчи автобуси «Спарк» автомобили билан тўқнашиб, йўлга ёнбошлаб қолган.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси туфайли қурбон бўлганлар йўқ, уч киши турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.