«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:43
ЎЗO‘Z

Хитой луноходи Ойнинг орқа томонида ажойиб кашфиёт қилди

16 мая, 19:35 3 668 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой луноходи Ойнинг орқа томонида ажойиб кашфиёт қилди Фото: CNAS / CLEP
Хитойнинг «Юйту-2» луноходи Ойнинг орқа томонида Ой мантиясининг икки хил жинсларини топди, деб хабар берди «РИА Новости». Олимлар шу пайтгача унинг борлигига шубҳа қилиб келган эди. Унинг ўрганилиши Ер ва унинг йўлдошининг шаклланиши тарихини очиб беради.

«Ажабланарлиси шуки, ‘Апполонълар ҳам, совет зондлари ҳам Ерга Ой мантиясидан бирор намуна келтирмаган. ‘Юйту-2’ эса NASA зонди ўлчовлари кўрсатганидек, Жанубий қутб-Эйткен ҳавзаси тубидаги кратерга қўниб, унинг таркиби ҳақида биринчилардан бўлиб маълумот олди», — дея кашфиётга изоҳ берган Тулуза университети палеонтологи Патрик Пине.

Хитойнинг «Чанъэ» Ойни зондлаш дастури ўз ичига учта босқични олади: Ой атрофини айланиб чиқиш, Ойга қўниш ва унинг сатҳидан Ерга намуналар олиб келиш. Дастлабки икки босқич хитойлик муҳандислар ва ракетачилари томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Хитой 2019 йилда ушбу дастурнинг навбатдаги босқичи — тарихда илк бор Ойнинг орқа тарафига қўнишни амалга оширишни бошлади. Бунинг учун 2018 йилнинг май ойида ноёб «Чанъэ-4» қўниш мосламаси Ойга қўндирилди. «Юйту-2» луноходи тўрт ой давомида Ер йўлдошида иш олиб бориб, ҳозир ҳам буни давом эттирмоқда.

Ҳозирда «Чанъэ-4» тадқиқот гуруҳи оммага «Юйту-2» тўплаган дастлабки илмий маълумотлар тақдим этди. Миссия раҳбари Чунлай Ли ва унинг ҳамкасбларининг таъкидлашича, Ой юзаси қандай жинслардан таркиб топгани ва унинг турли қисмларида қанчалик фарқ қилиши олимларни аллақачон қизиқтириб қўйган.

Гап шундаки, олимлар ҳозирда Ер ва Ойнинг ички тузилиши ҳар хил сценарийга кўра турлича шаклланган, деган фикрда. Ердан фарқли равишда Ойда тектоник жараёнлар бўлмаган. Ер қаъри у пайдо бўлганидан сўнг бир неча ўн миллионлаб йил ўтганидан кейин нисбатан тез совуган.

Хитойликлар ўтказаётган тадқиқотлар бу борада қизиқтираётган барча саволларга жавоб топишга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 93
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар