«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 08:54
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев ДХШ тўғрисидаги қонунни имзолади

11 мая, 14:12 2 737 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев ДХШ тўғрисидаги қонунни имзолади Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм каналида хабар берилди.

Қонунга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик бу давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги ҳисобланади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.

Қонун билан давлат-хусусий шериклик тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат органи (ташкилоти) ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс томонидан ташаббус қилиниши мумкин.

Давлат шериги тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича аниқланадиган хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

Тендер мезонлари аниқ бўлиши ва унда камситувчи қоидалар бўлмаслиги керак.
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги керак.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафлари ўз мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгар бўлади.

Агар кейинги қонун ҳужжатлари давлат-хусусий шериклик объектига инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирса, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида хусусий шерикка нисбатан битимни тузиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатлари қўлланилади.

Ушбу қонун бир ойдан сўнг кучга киради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев туризм тўғрисидаги қонунни имзолади 19 июл, 11:08
  • Президент соғлиқни сақлаш соҳасига алоқадор янги қарор имзолади 18 апр, 09:57
  • Ёш тадбиркорларга давлат мулки объектлари “ноль” харид қийматида берилади 29 ноя, 13:11
  • Ўзбекистонда шахсларни чет элда ишга жойлаштирувчи хусусий агентликлар ташкил этилади 17 окт, 21:47
  • 5 йилда 278 та намунавий меҳмонхона қуриш режалаштирилмоқда 16 сен, 17:34
  • Ҳукумат 2017 йилда Олий Мажлисга 30 та қонун лойиҳасини киритади 03 апр, 19:15
  • Сўнгги янгиликлар
  • БААда автомобиль рақами 10 млн доллардан қимматроққа сотилди 06 мая, 08:00 1
  • Даврон Файзиев: Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун 06 мая, 04:22 483
  • Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман" 06 мая, 04:11 425
  • ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда 06 мая, 02:40 707
  • Ўзбекистонда ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод қилинганидан сўнг қарийб икки баравар ошди 06 мая, 00:16 1 444
  • Божхоначилар қонунбузарликка чек қўйишди 05 мая, 23:55 744
  • Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди 05 мая, 23:30 886
  • Божхоначилар 550 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини тўхтатиб қолишди 05 мая, 23:03 813
  • Ҳайдовчилар уч хил ҳужжатни кўрсатиш мажбуриятидан озод бўлади 05 мая, 22:44 1 560
  • Қинғир режа амалга ошмади 05 мая, 22:22 1 056
  • Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади 05 мая, 21:52 1 566
  • Францияда эр кўчанинг ўртасида хотинини тириклайин ёқиб юборди 05 мая, 21:33 1 838
  • Бўлимлар