«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:33
ЎЗO‘Z

Кўп квартирали уйларни бошқариш янги қонун билан тартибга солинади

03 мая, 13:53 3 548 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўп квартирали уйларни бошқариш янги қонун билан тартибга солинади 2019 йил 2 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, депутатлар дастлаб «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қайд этилганидек, мазкур лойиҳа билан Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмлари, палата раиси, унинг ўринбосарларининг ваколатлари, Ҳисоб палатаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилмоқда.

Шунингдек, лойиҳада Ҳисоб палатасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида палата томонидан давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида маълумотлар алмашинуви, шу жумладан, электрон шаклдаги маълумотлар алмашинуви борасидаги ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби баён этилган. Бундан ташқари, давлатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида лойиҳада Ҳисоб палатасига бюджет ва смета-штат интизомининг бузилишида айбдор бўлган масъул шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишни сўраб, судга мурожаат қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Ҳисоб палатаси фаолиятини, шунингдек, палата томонидан амалга ошириладиган ташқи аудит ва молиявий назоратни йўлга қўйиш мақсадида Ҳисоб палатаси Стандартларини белгилаш таклиф этилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини янада такомиллаштириш баробарида унинг функциялари қонуний асосда амалга оширилишига олиб келади.

Мажлисда, шунингдек, пул-кредит сиёсатини либераллаштириш, соҳа фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Жумладан, «Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳозир амал қилиб турган шу номдаги қонундан тубдан фарқланиб, амалиётда учрайдиган деярли барча валюта операциялари турларининг амалга ошириш тартибини белгилайди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси эса, пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш, нархлар барқарорлигига қаратилган таъсирини кучайтириш, жумладан, амалга оширилаётган чоралар асосида асоссиз инфляцион ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Депутатларнинг қайд этишича, ушбу лойиҳаларнинг қабул қилиниши валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Мамлакат иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, валюта операцияларини тартибга солувчи мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантиришга замин яратади. Шунингдек, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини амалга оширишида замонавий механизмлар қўлланилиши, тижорат банкларининг бошқарув ва таваккалчилик-менежменти сифатига таъсир қилиш механизмларининг такомиллаштирилишига, банк тизимидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш самарадорлигини оширишга, инновацион технологиялардан кенг фойдаланилишини таъминлашига кўмаклашади.

Йиғилишда муҳокама қилинган яна бир масала — «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаги муҳокамаси ҳам баҳс-мунозараларга бой кечди.

Маълумки, мамлакатда кўп квартирали уйлар уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан бошқарилади. Бугунги кунгача улар фаолиятини тартибга соладиган қонунларнинг амалий ижросини ўрганишлар шуни кўрсатдики, кўп квартирали уйларни сақлашга доир муносабатларни ширкатлардан ташқари бошқа тузилмалар ҳам турли усуллар орқали бошқариши, айнан шундай аралашувларга чек қўйиш масаласида қонун ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Шу муносабат билан кўп квартирали уйлар бошқарувига мутасаддилик қилиш фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи аниқ қоидалардан иборат ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Лойиҳа билан кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни бошқариш муносабатларини тартибга солиш, бошқарув шакллари, бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари белгиланмоқда. Уларни тузиш, фаолият юритиши, шунингдек, давлат бошқаруви ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларини тартибга солиш назарда тутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 58
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар