«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 12:52
ЎЗO‘Z

Апрель ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди

01 мая, 10:30 3 337 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Апрель ойида нархлар неча фоизга ошгани маълум қилинди 2019 йилнинг апрель ойида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари ўртача 0,9%га кўтарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархлари 5,3%га қимматлашди. 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар 13,7%га ошди.

2019 йилнинг апрелида товарлар ой давомида 1,0%, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари 1,0%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1%га қимматлашди. Хизматлар нархлари эса 0,6%га ошди.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 7,4%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,9%, хизматлар 3,1%га қимматлашди.

Йил давомида (2019 йил апрель ойи 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,0%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 11,1%, хизматлар 13,3%га кўтарилди.

2019 йилнинг апрель ойида ҳар бир йирик гуруҳнинг салмоқ вазнларини инобатга олган ҳолдаги умумий истеъмол нархлари индексига товарлар нархлари ўзгариши катта таъсир кўрсатиб (0,8 фоиз даражасида, кейинги ўринларда ф.д.), бу вақтда хизматлар таъсири 0,1 ф.дни ташкил этган.

Озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик сўнгги икки ой давомида мева-сабзавот ҳамда сут маҳсулотлари гуруҳига тегишли бўлиб қолмоқда (нархлар мос равишда 2,4% ва 1,1%га қимматлашган).

2019 йилнинг март ойида мевалар, сабзавотлар ва картошка нархлари 4,5%, сут маҳсулотлари 1,5%га қимматлашган. Тухум нархлари эса кетма-кет уч ой давомида арзонлашиб бормоқда (февралда 0,2%, март ойида 1,2%, апрелда 3,1%).

Умумий ҳисобда, 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида нархларнинг ўсиши бўйича етакчи учликни мева-сабзавот (20,5%), сут маҳсулотлари (9,3%) ва умумий овқатланиш (8,8%) нархлари банд этган.

2018 йилнинг охирига нисбатан мевалар 27,8%, сабзавотлар 16,2%, картошка 7,9%га қимматлашган. Ой давомида мева-сабзавот маҳсулотларидан карам (20,1%), пиёз (17,3%), узум (15,7%), ошқовоқ (15,5%), сабзи (8,5%), картошка (6,6%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Шу билан бир қаторда бодринг нархлари 46,6%га арзонлашди.

2018 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг ўсиши борасида етакчи ўринлар узум (1,7 баравар), тарвуз ва карам (1,5 баравар), помидор, қовун ва қовоқ (1,4 баравар) маҳсулотлари нархларига тегишлидир. Шу билан бир қаторда 2019 йилнинг тўрт ойи давомида бординг сезиларли даражада арзонлашди (38,8%).

Йиллик натижаларга кўра, карам (3,1 баравар), сабзи (2,3 баравар), лавлаги (1,4 баравар), тарвуз, қовун ва ошқовоқ (1,3 баравар) нархлари бошқа турдаги маҳсулотларга нисбатан бир мунча юқори даражада қимматлашди. Шу билан бир қаторда, 2018 йилнинг апрель ойига нисбатан саримсоқ (35,1%), олма (23,0%), картошка (20,4%), бодринг (15,4%), помидор (12,3%) ва банан (0,1%) нархлари арзонлашганлиги қайд этилди, дейилади Давстатқўм хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 73
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 217
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 142
  • Сўнгги янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 82
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 39
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 233
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 37
  • Бўлимлар