«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:12
ЎЗO‘Z

Тадбиркордан 4000 доллар сўраган «Ўзбекинвест» бўлим бошлиғи қўлга олинди

30 апр, 08:54 3 063 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркордан 4000 доллар сўраган «Ўзбекинвест» бўлим бошлиғи қўлга олинди Қашқадарё вилоятида маҳаллий тадбиркорлардан бири Қарши шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган совутгичли омборхона қуриш учун 1 миллиард сўм миқдорида кредит олиш мақсадида тижорат банкига мурожаат қилган, деб ёзмоқда ЎзА.

Белгиланган тартибга кўра тадбиркорга банкдан кредит олиш учун дастлаб суғурта компаниясига мурожаат қилиши лозимлиги айтилади. Тадбиркор “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.К.га бориб учрашганида эса, у 4000 АҚШ доллари эвазига 1 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилишига кўмаклашишни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.К. тадбиркордан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар