«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:09
ЎЗO‘Z

Алимент пулини тўламаган ота озодликдан маҳрум этилди

29 апр, 18:23 4 060 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алимент пулини тўламаган ота озодликдан маҳрум этилди Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 28.04.2017 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Х.Юлдашевдан ундирувчи М.Юлдашеванинг бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундирилиши белгиланган бўлса-да, Х.Юлдашев 24 ой давомида 8 млн. 593 минг сўм миқдорида алимент қарздорлигини ўз вақтида тўламаган.

Алимент қарздорлигини тўламай қасддан бўйин товлаб келган Х.Юлдашевга нисбатан, Яшнобод тумани маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖкТнинг 474 –моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса-да, ўз фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини яна тўламай келган.

Фуқаро Х.Юлдашевга нисбатан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлагани учун, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда жиноят иши суд муҳокамасида кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 23.04.2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ф.Бабаджанов ундирувчи Н.Бабаджанова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши лозимлиги аниқ бўлсада, бу ҳақда бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан 29.06.2017 йил судланганидан ва 21.09.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖкТнинг 474–моддаси билан маъмурий қамоқ жазосига тортилган бўлсада, ўзига хулоса чиқармасдан 19 млн. 780 минг сўмлик миқдоридаги алимент қарздорлигини тўламасдан келган.

Бюронинг Яшонобод туман бўлими томонидан унга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этгани учун жиноий иш қўзғатилди.
Суднинг ҳукмига кўра, Ф.Бабаджанов ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар