«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:01
ЎЗO‘Z

Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи

26 апр, 19:10 4 582 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, давлат рўйхатидан ўтган 32 252 нафар якка тартибдаги тадбиркорлардан 13 851 нафари тадбиркорлик мақомини йўқотган, фаолиятини амалга оширмаётган ёки вақтинча тўхтатган.

Башқарма томонидан якка тартибдаги тадбиркорларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида жорий йил бошига нисбатан фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 4 099 нафарга ёки 12,7 фоизга қисқаришга эришилди.

Жумладан, Зангиота тумани давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор Нурулло Тожибоев “Тузламалар тайёрлаб сотиш ва уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш” фаолияти билан шуғулланган бўлиб, 2015 йилнинг 31 март куни фаолиятини вақтинча тўхтатган.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг 19 апрель санасида ўз фаолиятини қайта тиклаган.

Шунингдек, Қибрай тумани давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Нишанали Одилов, Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Шерзод Раҳматов, Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган Сурайё Кучкарова каби 4 758 нафар тадбиркорларнинг фаолиятлари қайтадан тикланди. Натижада бюджетга қўшимча равишда ҳар ойда 951,6 млн сўм қўшимча қатъий солиқ суммаси ҳисобланган.

Шунингдек, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган 3 664 нафар жисмоний шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши таъминланди ва қўшимча ишчи ўринлари яратилди.
Тошкент вилояти ДСБ ахборот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 554
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар