«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 10 2020, 07:48
ЎЗO‘Z

Муносабат: «Жаноб Расул» ва «Насафий»

21 апр, 23:43 4 740 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муносабат: «Жаноб Расул» ва «Насафий» Ўзи ростини айтсам, шу вақтлара кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди.

Бир одам “Жаноб расул” номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, “Жаноб Расул” деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман. Кейин билсам, ундай эмас экан.

Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман. Яқинда “Насафий” номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим. Ўзим Имом Насафийнинг бир неча китобларини ўқиб, у зот раҳимаҳуллоҳнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу насафий номли қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди. Энди эса “жаноб расул”. Нима дейишга ҳам ҳайронман.

Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар. Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, қўшиқ айтиб юрмаган эдилар.

Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак яхшироқ бўлади. Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ кечириши қийинроқ бўлса керак...
Манба: Azon.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Расул Кушербаев: «Ким бўлишидан қатъи назар тубан инсон эканлигини намоён этибди» 03 мар, 10:50
  • Кушербаев: “Агар судья тўла очиқ ва мустақил бўлмас экан, коррупция авж олаверади” 15 фев, 22:15
  • Оиласини бузиш бу зинодан ҳам оғирроқ гуноҳлиги айтилди 18 апр, 10:24
  • Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида Гёте, Бернард Шоу ва бошқа олимларнинг фикрлари 20 дек, 00:25
  • Маънавий тубанлик ёки ўз келинига суқланиб қарайдиган қайноталар ҳақида 29 ноя, 13:45
  • Бўл(!) ва бўлма! 20 июн, 12:17
  • Сўнгги янгиликлар
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - "Сўғдиёна" 5:2 10 авг, 00:09 197
  • Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди 10 авг, 00:05 477
  • Ўзбекистонда коронавирус ҳолати бўйича маълумот берилди 09 авг, 23:58 393
  • Россиядан поездда олиб келинган фуқаролар Намангандаги карантин зонасига жойлаштирилди 09 авг, 23:39 205
  • Ўзбекистондаги кескин карантин мақсадга мувофиқми? Россиялик мутахассис жавоб берди 09 авг, 23:15 453
  • Беларусда президент сайловлари тугади: exit poll маълумотлари пайдо бўлди 09 авг, 23:08 932
  • Кашпировский Путиндан россияликларни коронавирусга қарши эмлатмасликни сўради 09 авг, 22:45 1 888
  • Шифокор коронавирус билан SFTS вируси хавфини таққослади 09 авг, 22:21 826
  • Антитана йўқоладими? Вирусни қайта юқтириш мумкинми? 09 авг, 21:55 495
  • Беларусда президентлик сайловлари ўтказилган деб топилди 09 авг, 21:32 1 212
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди 09 авг, 21:08 430
  • +267: Янги ҳолатларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда 09 авг, 20:45 1 053
  • Бўлимлар