«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 02:16
ЎЗO‘Z

Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

11 апр, 00:03 3 313 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди Қозоғистон Парламенти Сенатининг спикери, мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дарига Назарбоева президент сайловларида ўз номзодини қўймаслиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар қилди.

“Конституция ва қонунларга мувофиқ мамлакатнинг исталган фуқароси ўз номзодини қўйиши мумкин. Сиёсий партиялар илгари суриладиган номзодлар тўғрисида қарор қабул қилади”, - дея маълум қилган Дарига Назарбоева.

Хабарда қайд этилишича, Дарига Назарбоева сайловлар натижаси Қозоғистон халқига боғлиқ бўлиб, ҳаммаси қонун доирасида бўлиши кераклигини қўшимча қилган. Бироқ, Назарбоева партия унга сайловларда ўз номзодини илгари суриш бўйича таклиф билан чиқса, уни қабул қилиши ёки рад этиши масаласига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВларда Назарбоеванинг ёрдамчиси Сауле Мустафаева Дарига Назарбоева Қозоғистон президенти сайловларига ўз номзодини қўйишни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилгани маълум қилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 515
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 327
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 70
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 36
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 18
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 79
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 127
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 60
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 186
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 201
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 270
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 153
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 97
  • Бўлимлар