«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:28
ЎЗO‘Z

Амир Темур ролига даъвогар 5 актёр: бу образга ким муносиб?

07 апр, 22:42 7 703 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Амир Темур ролига даъвогар 5 актёр: бу образга ким муносиб? Театр саҳнасида катта, айниқса, тарихий воқеаларни жонлантириш анча мушкул иш. Томошабин кўз ўнгида жанг саҳналарини ташкил этиш ҳам осон эмас.

Тарихий спектакль муваффақиятли чиқиши учун режиссёрдан маҳорат, рассомдан саҳна безакларига жиддий эътибор бериш ва актёрлардан ўз ролини маромига етказиб ижро этиш талаб этилади. Акс ҳолда, томошабин истаган вақти томоша залини тарк этиши мумкин.
“Жалолиддин Мангуберди”, “Чингизхон”, “Тўмарис”, “Бибихоним” ва “Амир Темур” спекталларини саҳналаштирган режиссёр Сайфиддин Мелиев ҳар бир деталга, актёр салоҳиятига алоҳида эътибор беради. У қаҳрамонларнинг кийими, ҳатто ролни ижро этаётганда ўзини тутиши, воқеликка бўлган ҳолатини ҳам кўздан қочирмайди.

Режиссёр тарихий спекталлар олишни ўз бурчи, деб билиб яна бир марта Амир Темур мавзусига қўл урди.
– Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаш арафасида диплом иши сифатида тарихчи Бўрибой Аҳмедовнинг “Амир Темур” романи асосида спектакль саҳналаштирганмиз, – дейди Мудофаа вазирлиги маданият ва маърифат марказининг “Турон” театр-студияси бадиий раҳбари, режиссёр Сайфиддин Мелиев. – Ўшандан буён Амир Темурга бағишланган кўплаб китобларни ўқидим. Хорижий давлатларда қўйилган спектакль, операларни кўрдим. “Амир Темур” спектаклини иккинчи марта 2015-2016 йилда Бухоро вилояти мусиқали драма театрида саҳналаштирганмиз. Бу спектаклга 7 ой вақт сарфлагандим, аммо постановкачи режиссёр мен бўлсам-да, эълонлардан исмим олиб ташланган эди. Бу ҳам етмагандек, воқеалари ҳам қисқартирилганди. Хабар беришларича, бугунги кунда эълонларга исмим тикланибди. Соҳибқирон ҳаётига оид китоб ва пьесаларни қайта ўқиб, бу мавзуга яна қўл урдим.

Режиссёрнинг маълум қилишича, спектакль Амир Темур ҳақидаги илмий ва бадиий китоблар асосида саҳналаштирилмоқда. Бу спектаклга юзаки ёндашиб бўлмайди. Шунинг учун рассом, актёрларга аниқ талаблар қўйилган. Биринчи навбатда, улар тарихни яхши билиши керак. Ўша даврда кийимлар, қурол-аслаҳалар қандай бўлган? Уларнинг юриш-туриши ва сўзлашуви ҳам жуда муҳим роль ўйнайди.
Ҳар бир актёр Амир Темур, актрисалар эса Бибихоним ролини ижро этишни истайди. Спектакль бош роли учун 5 нафар актёрнинг ҳар бири билан репетиция жараёни олиб борилмоқда. Уларнинг энг яхшиси Амир Темур ролига танлаб олинади.

P/S.: Ушбу актёрларнинг кимлиги ҳақида режиссёрдан сўраганимизда, “Ҳозирча сир бўлақолсин, спектакль премьерасида билиб оласиз”, дея жавоб берди. Спектакль премьераси жорий йилнинг июнь ойида режалаштирилмоқда.
Хуршид Қодиров, ЎзА




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 506
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 344
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 432
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар