«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 06:04
ЎЗO‘Z

БМТ сайёра аҳолиси сонини маълум қилди

03 апр, 09:13 5 565 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
БМТ сайёра аҳолиси сонини маълум қилди Сайёрамиз аҳолиси сони 2019 йилда 7,7 млрд кишини ташкил қилмоқда, 2050 йил охирига келиб эса 9,7 млрд кишига етади. Бу ҳақда БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида бошланган Аҳоли ва тараққиёт комиссиясининг 52-сессиясида маълум қилинди.

Хусусан, дунё аҳолиси сони жорий аср охирида 11 млрд кишигача етади.

БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг маълум қилишича, охирги 25 йилда ўта ночор шароитда яшовчи одамлар сони анча қисқарган, оналар ўлими кўлами 40 фоизга пасайган, одамлар умр кўриши давомийлиги анча ошган.

“1994 йилдан 2019 йилгача даврда 5 ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси 54 фоизга қисқарган. Дунёда умр кўриш давомийлиги 1994 йилдаги 64,9 ёшдан 2019 йилда 72,3 ёшгача ошган ва 2030 йилгача яна икки йилга узаяди. Бутун дунёда аҳоли фаровонлиги даражаси анча ўсган”, дейилган БМТ ҳисоботида.

Муҳаммаднинг таъкидлашича, жорий демографик тенденциялар – аҳолининг жадал кўпайиши ва мобиллиги, кекса ёшлилар улушининг ошиши ва урбанизация жиддий экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга олиб келмоқда, бироқ шу билан бирга янги имкониятлар очмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, аҳоли сони ўсиши ва иқтисодий ўсиш ишлаб чиқариш ва истеъмол кўламининг ошишига олиб келди, бу эса ўз навбатида атроф-муҳит учун оғир оқибатларга айланмоқда.

Ҳисоботда аҳоли сони ўсиши унинг қариши, туғиш даражаси пасайиши ҳамда жадал урбанизация билан бирга кечмоқда. Ҳозирда дунёда ўртача туғиш даражаси бир аёлга 2,5 болани ташкил қилаётган бўлса, 2030 йилда 2,4 болани ташкил қилади.

65 ёш ва ундан катта одамлар улуши умумий аҳоли сонида ошиб бормоқда. Ҳозирда Европада уларнинг улуши умумий аҳоли сонининг 19 фоизини, Шимолий Америкада эса 16 фоизини ташкил қилмоқда ва 2050 йилга келиб бу кўрсаткичлар мос равишда 28 ва 23 фоизгача ўсади.

Ҳисоботда маълум қилинишича, дунё аҳолисининг 56 фоизга яқини шаҳарларда яшайди. Келажакда аҳоли ўсиши шаҳар аҳолиси ўсиши ҳисобига юз беради. 2030 йилда шаҳарлар аҳолиси умумий аҳолининг 60 фоизини, 2050 йилда 68 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистонга келсак, республикамизнинг доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 октябрь ҳолатига 33085,2 минг кишини ташкил этган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 65
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 27
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 155
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Бўлимлар