«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2021, 02:42
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев замонавий йигирув корхонасини кўздан кечирди (фото)

29 мар, 16:44 2 405 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев замонавий йигирув корхонасини кўздан кечирди (фото) Президент Шавкат Мирзиёев Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамиятининг ип йигирув ва тўқув корхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қишлоқ хўжалигини диверсифакация қилиш, хомашёни юртимизда қайта ишлашни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида ушбу корхона қурилишига зарур шароит яратилди. Германия, Туркия, Швейцария ва Япониядан замонавий технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Жорий йил январда ишга туширилиб, 350 та иш ўрни яратилди. Корхона йилига 9400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, 5 миллион долларлик экспорт қилиш қувватига эга.

Бу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, иккинчи босқичда ишлаб чиқариш қуввати янада кенгайтирилиши, экспорт йилига 51 миллион долларга, иш ўринлари 1 минг 250 тага етказилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев корхонада ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Шу ерда Бухоро вилоятида 2019-2020 йилларда саноат соҳасида амалга ошириладиган, шунингдек, мамлакатимизнинг Хитой, Индонезия ва Исроилдаги элчихоналари томонидан таклиф этилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Уларга мувофиқ, вилоятда пахта, мева-сабзавот, тери, жун ва кимё маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини кўпайтириш, саноат салоҳиятини 3 баробар ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Инфратузилмани ривожлантириш, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқлари барпо этиш лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Президентимиз ҳар бир лойиҳанинг молиявий, ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиб, улар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.






 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент: «Мана, ишнинг кўзини билса, катта даромад олиш мумкинлигига мисол» 12 мар, 19:04
  • Шавкат Мирзиёев «Навоий» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналарга ташриф буюрди​ 28 дек, 13:55
  • Президент ипакчилик корхонаси фаолиятини кўздан кечирди 18 окт, 20:19
  • Президент гидропоника усулидаги иссиқхонани кўздан кечирди (фото) 19 фев, 22:10
  • Шавкат Мирзиёев «Кантекс инвест» корхонаси билан танишди 16 ноя, 00:18
  • Шавкат Мирзиёев Тошработ маҳалласига ташриф буюрди 28 мар, 16:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди 19 апр, 00:30 196
  • Мисрда рельсдан чиқиб кетган поезд фожиага сабаб бўлди (видео) 19 апр, 00:01 253
  • Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак? 19 апр, 00:01 113
  • “Трамадол”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 18 апр, 23:36 384
  • Парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 18 апр, 23:13 446
  • "Женоа" бош мураббийи "Милан"га бой берилган ўйин ҳақида нималар деди? 18 апр, 22:48 909
  • Оч қоринга истеъмол қилиш хавфли бўлган маҳсулотларни биласизми? 18 апр, 22:13 1 116
  • Фуқарога 55,5 млн. сўм ҳақи ундириб берилди 18 апр, 21:51 871
  • Гимнастикачи қизларимиз тарихий натижа қайд этишди 18 апр, 21:30 1 204
  • Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди 18 апр, 21:00 1 350
  • Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари фош этилди 18 апр, 20:36 700
  • Юк машиналарига яширилган минерал ўғитлар фош бўлди 18 апр, 20:12 678
  • Бўлимлар