«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 21:09
ЎЗO‘Z

Ишчанликни сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотлар маълум қилинди

26 мар, 09:44 3 200 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ишчанликни сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотлар маълум қилинди Соғлом овқатланиш клиникаси бош шифокори, диетолог-шифокор Марина Копитько инсоннинг ишчанлигини сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотларни маълум қилди.

Диетологнинг таъкидлашича, ишчанликнинг сусайишига буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланган макарон, оқ нон, пишириқ, картофел пюреси ва пакетланган шарбатлар таъсир қилади.

Қаҳвага ҳам эътибор қаратиш керак: бу ичимлик дастлаб одамни тетиклаштиради, бироқ кейин тескари эффект беради. Диетолог, шунингдек, газли ва энергетик ичимликлар ичишни тавсия қилмаган.

Ишчанлик ва кайфиятни кўтариш учун ёғли балиқ, балиқ жигари, сариёғ ва тухум сариғида мавжуд бўлган D витаминли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Шунингдек, ёғли балиқ, ёнғоқ ва минимал тарзда технологик қайта ишланган ёки умуман ишланмаган ёрмаларда, мисол учун, қаттиқ гуруч, гречка кабиларда топиш мумкин бўлган омега-3 кислотаси ҳам фойдалидир.

Ишчанликни банан ҳам кўтариши мумкин, унда табиий шакар бор. Унинг таркибига қувонч гормонига ўхшаш триптофан моддаси киради, бироқ қанд касалига эга ёки бу касалликка мойил одамлар банан истеъмол қилмасликлари керак. Ишчанликни ошириш учун яшил смузи (олма, исмалоқ ва кашнич) ҳам фойдали ҳисобланади. Қора, кўк ёки турли гиёҳлардан тайёрланган чой ҳам тетиклашишда ёрдам беради.

Диетолог ширинликларни хуш кўрувчиларга тортларни камроқ агрессив бўлган маҳсулотларга алмаштиришни тавсия қилган. Бу мақсадда какао миқдори 75 фоиздан кам бўлмаган шоколад, мармелад ёки пастила истеъмол қилиш тўғри келади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кайфиятни яхшилайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари – невролог тавсияси 23 мар, 17:18
  • Шифокор организмнинг коронавирусга чидамлилигини оширадиган маҳсулотларни маълум қилди 18 мар, 17:00
  • Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар маълум қилинди 03 ноя, 10:04
  • Қандай маҳсулотлар юракни ҳимоялашда ёрдам беради 29 сен, 14:15
  • Гемоглобинни оширувчи 5 та маҳсулот... 17 фев, 13:57
  • Мия фаолиятини оширувчи маҳсулотлар 09 апр, 11:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Моддалар алмашинувини тезлаштиришнинг 7 самарали усули 24 окт, 20:30 0
  • Ҳақиқатни айтган фақат Микаэль Секейра эмас 24 окт, 20:00 0
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 142
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 90
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 103
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 214
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 191
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 197
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 264
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 191
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 236
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 338
  • Бўлимлар