«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:58
ЎЗO‘Z

Эрталаб нонушта ва уни тарк этишдаги асоратлар

14 мар, 12:00 16 580 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрталаб нонушта ва уни тарк этишдаги асоратлар Эрталабки нонуштага оқилона ёндошиш орқали кун давомида бардам ва тетик юра олиш имконимиз ошади. Тўғри танланган нонушта уйқучанлик ва апатияни йўқ қилади, соғлиқ ва кайфиятни яхшилаб, вазнни бир хил сақлашга ва кун давомида иштаҳани камайишига ёрдам беради. Қон таркибини яхшилайди. Айниқса, юрак хуружи ва қон томирлари тромбоцитлари хавфини, зарарли холестерин бирикмаларининг миқдорини камайтиради. Нонуштани канда қилмайдиган одамларда юқори интеллект ва диққат-эътибор кучли бўлади.

Шунингдек, мунтазам равишда тўғри нонушта қиладиган инсонлар ўт пуфаги, диабет, атеросклероз ва юқори қон босимидан камдан кам холатлардагина азият чекишади.

Терапевт Вячеслав Янковскийнинг айтишича, барчага бирдек мос келадиган универсал нонушта йўқ. Бу ҳар бир кишининг организмига боғлиқ.

Агар одамда юқори кислоталик ва интенсив ҳазм қилиш ҳолати бўлса, унда яхши нонушта қилгани, аксинча, паст даражали кислота ва кам овқат ҳазм қиладиган киши енгилроқ нонушта қилгани маъқул. Албатта, овқат ҳазм қилиш системасининг қай даражада эканлигини фақат текширувлар орқали аниқлаш мумкин. Бироқ қоида тариқасида жуда тез оч қоладиган ва уйқудан оч ҳолда уйғонадиган одамларда кислота юқори, эрталабки 10-11 гача очлик сезмайдиганларда эса паст кислоталилик кузатилади.

Кунни бир стакан илиқ сув ичиш билан бошлаган маъқул, кейин 10-15 дақиқа енгил машқ қилиш ва контраст душ олиш кони фойда. Шундан сўнг нонушта қилишингиз мақсадга мувофиқ.

Нонуштага нима ейиш керак?
Тухум, товуқ гўшти, жавдари ундан қилинган нон ва нон маҳсулотлари. Асал (чарчоқ ва стрессни бартараф этишга ёрдам берувчи фойдали углеводлар, антисептик моддаларнинг асосий манбаидир). Пишлоқ (оқсил ва кальцийнинг идеал комбинацияси). Бўтқалар (бир неча соат давомида организмни тўлиқ энергия билан таъминловчи “секин” углеводлар ҳисобланади). Қатиқ ва кўк чой.

Тухум! Таркибидаги Е, А, Д витаминларидан ташқари фосфор, темир ва олтингугурт сабабли тухум ноёб маҳсулот саналади. Тухум сариғи инсон учун зарур бўлган барча микроэлементларни ўз ичига олади. Шу сабабли эрталаб ҳар қандай шаклда тухум истеъмол қилиш мумкин.

Кўкатлар ва помидор билан тайёрланган омлет билан эса сиз жудаям фойдали нонуштага эга бўласиз. Товага ёғ қўшишдан сақланган маъқул, омлетни қовурманг, уни пиширинг.

Сули ёрмаси! Сули ёрмаси (овсянка) ҳар қандай организмга тўғри келганлиги сабабли универсал нонушта ҳисобланади. Таркиби Е, В, А витаминлари фосфор, калций, йод, калий, магнийга бой. Сули ёрмаси ошқозонни ёғ мойи ва зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади, шлак ва токсинларни олиб ташлайди, енгил ҳазмни таъминлайди. Витамин ва минералларга бой бўлиб, катталар ва болаларга бирдек фойдали. Кун давомида организмга зарур энергия етказиб туради. Сулини сут ёки сувга пиширса бўлади, диетадагиларга сувга пиширган маъқулроқ. Турли шаклда диверсификация қилиш учун қуритилган ёки янги мевалар, ёнғоқ ва бироз майиз қўшиш керак. Шакарнинг ўрнига асалдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Творог! Творог ошқозонда кислота юқори даражада бўлган одамларга мос келади. Чунки сақлаш вақтида потенсиал равишда ошқозонни издан чиқарадиган бактериялар пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, турли хил қайта ишланган твороглар, глазурли пишлоқлар ёки тайёр пишириқлар таркибига қўшилганлари таркибида кўп шакар ва консервантлар борлиги сабабли тавсия қилинмайди. Бироқ, ҳеч қандай қўшимчаларсиз табиий пишлоқ жуда фойдали. У кальций, фосфор, кўп миқдорда протеин ва витамин В гуруҳини ўз ичига олади. Уни асал ва мевалар билан аралаштириш мумкин. Творог кальцийга бой, тиш, суяк, тирноқ ва сочни мустаҳкамлайди. Шунингдек, унинг таркибидаги кўплаб бошқа витаминлар, минераллар ва аминокислоталар ҳаётий фаолликни оширади ва организмга энергия беради. Айниқса, аёллар учун жуда фойдали, терини тиниқлаштириб, ёшликни сақлаб қолишда ёрдам беради.

Сандвичлар! Буғдой нони, сабзавотлар, қаттиқ ёғли пишлоқ ва қайнатилган гўшт билан тайёрланган соғлом сандвичлар нафақат мазали балки фойдали ҳамдир. Сосиска, маргарин ёки майонез билан тайёрланган сандвичларни нафақат эрталаб, балки кун давомида ҳам истеъмол қилмаган маъқул. бу маҳсулотларда кўплаб консервантлар мавжуд, калория жуда юқори ва ҳазми қийин.

Сутли гречка бўтқаси! Жудаям фойдали комбинация, кўплаб витаминлар микроэлементларни ўз ичига олади, бундай нонушта болалар учун жуда фойдали. Шакар ўрнига асалдан фойдаланган маъқул, мева ва ёнғоқни хоҳлаганча қўшишингиз мумкин. Ичимликка келсак, аччиқ бўлмаган кўк ёки қора чой, янги сиқилган шарбат, қуруқ мевалардан тайёрланган шарбатлар.

Нонуштага истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар
1) Хамиртурушли нонлар, пишириқлар. Улар ошқозонни шиширади ва апатияни чақиради, қоринда ўзимизга ёқимсиз бўлган газ йиғилиши сабаб бўлади. Консерваланган маҳсулотлар, копченкалар, ширинликлар ва шакарли чой. Эрталаб ҳам, бошқа пайтда ҳам сигарет ва спиртли ичимликлар умуман мумкин эмас.

2) Кофеин ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилади, бу ошқозон суви ишлаб чиқилиши ва очлик ҳис қилинишига олиб келади. Ҳар кун эрталаб оч қоринга бир чашка каҳва истеъмол қилиш ошқозонингизга гастрит хавфини олиб келиши мумкин.

3) Мевалар. Албатта, улар фойдали, аммо баъзилари, масалан апельсин, нок, хурмо ва банан кабиларини оч қоринга еб бўлмайди. Апельсин жуда кўп миқдорда кислотага эга. Нокда эса қўпол толалар (клетчаткалар) мавжуд. Бананда эса кўп миқдорда шакар бор, оч га жудаям тез сўрилади. Цитрус меваларни оч қоринга истеъмол қилиш аллергик реакциялар ёки гастритни келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари оч қоринга йогурт истеъмол қилманг, чунки барча фойдали бактериялар тезлик билан сўрилади. Йогуртни кечки овқатдан сўнг, перекус сифатида истеъмол қилган маъқул, ана шунда у ҳазм жараёнини енгиллаштиради. Тавсия этилмайдиган маҳсулотлар оч қоринга умуман мумкинмас. Агар сиз айнан ўша маҳсулотлардан тийила олмасангиз, у ҳолда миқдорни камайтиринг, нонуштага эмас, балки тушликка истеъмол қилишга одатланинг.

Нонушта қилмаслик оқибатлари
Нонушта фойдали ва орзудагидек бўлиши учун биринчи навбатда рационал овқатланишни йўлга қўйиш керак.

Олимларнинг таъкидлашича, эрталабки нонуштани рад этиш тараққий этган мамлакатларда глобал семиришнинг асосий сабабидир. Нонушта қилмайдиганлар йилига 3-5 килограммгача вазн орттиришади ва 35-50 ёшга бориб уларда семизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлади.

Нонуштани ташлаб кетадиган эркакларда юрак хуружи ёки коронар касаллигидан ўлиш хавфи 25 фоизга юқори
Нонуштадан воз кечган 40 ёшгача бўлган аёллар 5-20 кггача ортиқча вазн йиғишади.

Ҳар иккала жинсда ҳам холелитияз хавфи ортади. 2 турдаги диабетнинг ривожланиш эҳтимоли ошади. Ишчанлик ва мантиқий фикрлаш қобилияти пасаяди.

Агар сиз нонушта қилишга одатланмаган ва энди бошлашга ҳаракат қилаётган бўлсангиз. У ҳолда енгил тамаддидан бошланг, калориялар сонини аста секин ошириб боринг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 251
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар