«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 11:49
ЎЗO‘Z

“Эскича замон» деганингиз қайси ўзи?

09 мар, 10:47 4 971 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Эскича замон» деганингиз қайси ўзи? Бир даврада дастурхон атрофида таомланиб ўтирган эдик. Ўтирганлардан бири сал олдин қилган маърузамга ишора қилиб, масхаралаш оҳангида шундай деди:
– Гапларингиздан шуни англадимки, сиз шариат ҳукмларини татбиқ қилиб, бизни эскича замонга қайтармоқчисиз чоғи?!!

Мен унинг саволига бир талай саволлар билан жавоб бера бошладим:
– Қайси эскича замонни айтяпсиз?!

500 (беш юз) йил дунёнинг ярмини бошқариб, юз йил олдин тугатилган ҳукмдорлик замонини айтяпсизми?!
Ёки Ислом салтанати ҳимоясида яшаб, ҳар-бир ҳукмни хилофотнинг рухсати билан қабул қилган Европа подшоҳлари ҳақидами?!
Ё дунёни мўғил-татарлар зулмидан халос этган Мамлуклар замонини айтяпсизми?!

Балки, дунёнинг ярмига ҳукмронлик қилган Аббосийлар ёки улардан олдинги Умавийлар, ё бўлмаса, дунёни адолатга тўлдирган хазрат Умар замонини айтаётгандирсиз?!

Ё эскича замон деганингиз, Рум подшоҳига мактуб ёзаркан, уни: “Мўминлар амири Ҳорун Рашиддан Рум ити Нақфурга“, деб бошлаган ҳукмдор замоними?!
Ёки Италия ва Францияни ўз қўшинлари билан қуршаб олган Абдураҳмон Дохил замониними?!
Бу сиёсий тарафлари!

Ёки сиз эскича замон деб, Ибн Сино, Фаробий, Ибн Жобир, Хоразмий, Ибн Рушд ва Ибн Холдун каби арабу ажамга тиббиёт, доришунослик, муҳандислик, фалакиёт ва шеъриятни ўргатган буюк олимлар етишиб чиққан замонларни айтяпсизми?!

Ёки бир яҳудий бир муслима аёлнинг ҳижобини эрмак қилганида у аёл: “Ҳой Мўътасим!”, деб бақирганини бошқа шаҳардан туриб эшитган ва у шаҳарга отлиқ тортиб, ҳалиги яҳудийни у ердан бадарға қилган Мўътасимнинг каромат замониними?!

Ёки Европа бўйлаб, илк бор Испанияда университет очган мусулмонлар замонини айтяпсизми? – Бугун барча университетларнинг битирувчилари киядиган махсус кийим ҳам ўша “эскича замондагилар”дан қолган. Лекин бош кийимини ўзгартиришди. Илгари битирувчилар бошларига Қуръони каримни қўяр эдилар, ҳозир эса шляпа киядилар.

Ё Қоҳира дунёнинг энг гўзал шаҳри бўлган замонни айтдингизми?!
Ёки бир Ироқ динори 483 АҚШ долларига тенг бўлган замонними?!
Ёки Европанинг фақир аскарлари Искандариядан ёрдам сўраган замонни қасд қилдингизми?!
Ёки Америка Европанинг очарчиликдан чиқиши учун Мисрдан ёрдам сўраган замонини айтяпсизми?!

– Айтинг, қайси эскича замонни айтяпсиз ўзи?!..
У эса жим бўлиб қолди...
Араб тилидан Ikrom Sharif таржимаси.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 312
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 281
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 0
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 1
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 3
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 106
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 119
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 91
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 14
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Бўлимлар