«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Ҳозирча қоғозда кучлимиз"

04 мар, 00:13 5 067 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Ҳозирча қоғозда кучлимиз"
“Локомотив” клуби яна бир совринни ўзиники қилиб олди. Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада янги мавсум бошланиши олдидан Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Унда ўтган йилги Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” Кубок соҳиби ОКМК билан куч синашди. Қизиқарли кечган учрашувда эса темирйўлчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперкубокни қўлга киритишди ва беш йил ичидаги 8-совринга эга бўлишди.

Ушбу учрашувда эса биринчи гол муаллифи бўлган ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқов “Локомотив”нинг ғалабаси учун катта ҳиссасини қўшди. Шу боис ўйиндан кейин ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу – футбол ва унинг ҳаёти шундай. Бугун бу ерда бўлсангиз, эртага бошқа ерда бўласиз. Буни шунчаки нормаль ҳолат сифатида қабул қилишимиз керак. Албатта, “Локомотив”га бу йил келган футболчилар янги оилага келишди. Улар ҳам кеча ўйнашни бошлаган футболчилар эмас. Тўғриси, бу йил харид қилинган ижрочилар менга ёқди, улар тажрибали футболчилар ва жамоамизга ёрдам бера олишади. Албатта, “Локомотив”нинг қанчалик кучсизланган ёки кучайганини мавсум охирида билиб оламиз. Суперкубокдаги битта ўйиндан хулоса чиқариш қийин. Қачонки, чемпионат тугаганида шундагина аниқ фикр айтиш мумкин. Лекин умид қиламанки, биз янада олдинга интилишда давом этамиз. Ўз фикримни айтадиган бўлсам, клубдаги юз берган селекциядан сўнг “Локомотив”ни кучайди деб ҳисоблайман. Фақат буни амалда исботай олишимиз керак. Мавсум давомида қўлга киритадиган натижаларимиз билан исботлай олсак, ҳақиқатдан кучайганимизни ҳаммага кўрсата олган бўламиз. Ҳозирча биз шунчаки қоғозда кучлимиз. Энди эса ҳаммамиз бирлашиб, кучимизни амалда кўрсатишимиз лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 168
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 71
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар