«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:19
ЎЗO‘Z

Ҳарбийларимиз АҚШда ўтаётган «Жанубий зарба» машғулотларида қатнашмоқда (фото)

28 янв, 11:56 4 679 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳарбийларимиз АҚШда ўтаётган «Жанубий зарба» машғулотларида қатнашмоқда (фото) Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари 11 январдан АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да бўлиб ўтаётган «Жанубий зарба» ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этишяпти, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатиш учун АҚШга жўнаб кетди.

«Жанубий зарба» тактик машғулотлари – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канада, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.

АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги (Флорида штати) «CENTCOM» бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар