«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:43
ЎЗO‘Z

Ўқитувчиларга уй ва машина олиш учун имтиёзли кредит қачон берилади?

19 янв, 07:53 12 192 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўқитувчиларга уй ва машина олиш учун имтиёзли кредит қачон берилади? Президентнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг 8-бандига кўра, ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида дастлабки бадали 10 фоиз бўлган ипотека кредити сифатида бериш назарда тутилган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қарорнинг 10-бандига қўра, Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар берилади:

• кредитни бериш муддати — 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
• дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
• кредит учун фоиз ставкаси —Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.

Қарорга қўра, Халқ таълими тизимидаги ходимлар учун ипотека кредити, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун истеъмол кредитлари беришни молиялаштириш бўйича Халқ таълими вазирлиги ҳузурида махсус жамғарма ташкил этилади.

Ҳозирги кунда мазкур жамғармани ташкил этиш ва кредитлар ажратиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан сўнг Халқ таълими вазирлиги расмий сайти ва ижтимоий тармоқлари ҳамда ОАВларида тегишли маълумотлар эълон қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар