«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 03:28
ЎЗO‘Z

Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилмоқда

18 янв, 23:23 3 497 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилмоқда Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий Швейцариянинг Der Bund газетасига берган интервьюсида унинг Швейцариядаги пулларига даъво қилаётганини билдирди.

Нашрнинг маълумот беришича, Мақсудий америкалик бизнесмен бўлиб, биринчи президентнинг қизи билан турмуш қурган ва 10 йил бирга яшаган. Турмушлари бузилгач, унга ва укасига тегишли бўлган Ўзбекистондаги барча мулклари тортиб олинган. Уларнинг Coca-Cola Bottlers Uzbekistan қўшма корхонасидаги улуши эса воситачи фирма орқали Швейцариядаги Zeromax компаниясига ўтказилган.

Нашрда қайд этилишича, бу унинг илк интервьюсидир. Бунга қадар у ОАВ билан мулоқотдан ўзини олиб қочган.
Мақсудий компания Гулнора Каримовага тегишли бўлганини исботламоқчи.

Гулнора Каримова компанияда расман фаолият олиб бормаган. У 2009 йилда «Наша газета»га берган интервьюсида Zeromax компаниясига алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича, у 2015 йилнинг августида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган.«Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Каримова ўзи айбланган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди ва унга беш йилга озодликни чеклаш тарзидаги жазо белгиланган», дейилганди Бош прокуратура хабарида.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокурор ўринбосари: «Ташқаридаги активни қайтариш осон иш эмас» 14 июн, 19:41
  • Гулнора Каримованинг Швейцариядаги қимматбаҳо автомобиллари ҳақида хабар берилди 28 апр, 06:00
  • Гулнора Каримованинг ўғли нимадан хавотирланяпти? 17 фев, 15:13
  • Ўзбекистон Гулнора Каримованинг пулларини қандай сарфлайди? 23 янв, 20:28
  • Хорижликлар Zeromax’нинг қарзлари Гулнора Каримованинг музлатилган активлари ҳисобидан тўланишини сўрашмоқда 14 окт, 15:52
  • Гулнора Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи аслида ким эди? 12 авг, 19:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор картошканинг саломатликка зараридан огоҳлантирди 28 фев, 23:58 223
  • Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото) 28 фев, 23:30 206
  • Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) 28 фев, 22:53 284
  • Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га йирик ҳисобда ютқазди 28 фев, 22:33 456
  • АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи 28 фев, 22:00 599
  • ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди 28 фев, 21:30 704
  • Юрак хуружи юз бергунига қадар билиш керак бўлган ушбу касалликка оид 6 факт 28 фев, 20:53 821
  • Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот 28 фев, 20:05 438
  • Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди 28 фев, 19:28 626
  • Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда 28 фев, 18:48 390
  • “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман 28 фев, 18:13 527
  • Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади 28 фев, 17:43 976
  • Бўлимлар