«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:17
ЎЗO‘Z

“Ўзбекистонда Қозоғистон йили”ни ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

13 янв, 09:20 3 598 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ўзбекистонда Қозоғистон йили”ни ўтказиш масаласи муҳокама қилинди 2019 йил 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон иштирокида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви доирасида Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Абдулазиз Кoмилов Бейбут Атамқуловни юқори ва масъулиятли Қозоғистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида вазирлар томонидан қайд этилганидек,Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг Остона, Самарқанд ва Сариагашда, халқаро ташкилотлар тадбирлари чоғида ўтказилган учрашувлари кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларига янги жўшқинлик берди. 2018 йилда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлислари, биринчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва бошқа муҳим қўшма тадбирлар икки томонлама ҳамкорликни амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга имкон берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди. Хусусан, ўтган йилнинг 11 ойи мобайнида ўзаро савдо ҳажми 38 фоизга ошиб, 2,6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этгани бундан далолат беради. Ҳудудлараро муносабатлар, икки мамлакат чегараолди вилоятлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш соҳасида фойдаланилмаган салмоқли имкониятлар мавжуд.

Музокарада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Маслаҳатлашув учрашувига тайёргарлик кўриш ва унда Қозоғистон делегацияси иштирокига доир масалалар муҳим ўрин эгаллади.

Шунингдек, тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари билан боғлиқ икки томонлама ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

Вазирлар “Қозоғистонда Ўзбекистон йили”нинг муваффақиятли якунларини мамнуният билан қайд этдилар ва 2019 йили “Ўзбекистонда Қозоғистон йили”ни ўтказишга тайёргарлик юзасидан фикр алмашдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар