«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда "Интер" академияси ва расмий фан-клуби очилиши мумкин

15 дек, 06:58 3 342 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда "Интер" академияси ва расмий фан-клуби очилиши мумкин [center][/center]
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол академиялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Жумладан, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан жорий йилда Испаниянинг "Реал Мадрид" академияси вакиллари пойтахтимизда ва вилоятларда мастер-класслар ўтказишди. Шунингдек, бир қатор иқтидорли ёш футболчиларимиз Мадрид шаҳрига ташриф буюриб, у ерда бевосита "Қироллик клуби" академияси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Бу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида, бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида "Интер" клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашувда "Интер" академияси департаменти бошлиғи Барбара Бигги, "Интер" клубининг академиялар бўйича техник директори Альдо Монтинаро ва "Интер" академияси техник директори Марко Монтилар қатнашишди.

Учрашув давомида юртимизда "Интер" академияси филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, "Интер" академияси мураббийлари иштирокида мамлакатимизда болалар футболи мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, "Интер" клуби афсонаси" лойиҳаси бўйича, клуб таркибида тўп сурган машҳур футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиш ва улар билан учрашувлар ўтказиш ҳам муҳокама мавзусидан ўрин олди.

Маълумки, ҳозирда юртимизда "Про" дипломи бўйича ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мана шу ўқув курсларида таълим олаётган мутахассисларни Италияга олиб бориб, "Интер" клуби машғулотларини бевосита майдондан кузатиш ва тажриба ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда "Интер" клубининг расмий фан-клубини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бугун ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари ҳам режалаштирилган.

Манба: ЎФА расмий сайти




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар