«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2021, 16:15
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди

03 дек, 14:00 3 241 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди Жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакатнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3% га кўтарилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Умумий ҳисобда 11 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 12,0%ни ташкил этди.

Маълумот учун, 2017 йилнинг ноябрь ойида республика истеъмол секторидаги инфляция даражаси 2,0%ни ташкил этган. Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5%, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 3,4% ва хизматлар 0,5%га таъсир этган

Ойлик истеъмол нархлари ўзгариши таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётга инфляцион босимларнинг ошиши жорий йилнинг сентябрь ойидан эътиборан кузатила бошланган. Сентябрда ўртача ойлик истеъмол нархлари 1,8%, октябрда 1,3% ва ноябрь ойида 2,3%, сўнгги уч ойликда эса нархлар ўртача кўтарилиши 5,4%ни ташкил этган

Товарлар ой давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига 2,0%, 2017 йилнинг охирига нисбатан эса 11,3%га таъсир этган.

Нархларининг ой давомида энг юқори суръатларда ошгани январь ойида қайд этилган бўлиб, унда товарлар ўртача 3,0%га қимматлашган. Жорий йилнинг май ва июнь ойларида эса товарларнинг ўртача нархлари даражаси аксинча, пасайганлиги (ой давомида 0,6% ва 0,5%) бевосита мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг мавсумий арзонлашиши билан боғлиқ

2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан товарларнинг истеъмол нархлари ўзгариши том маънода умумий ИНИ ўзгариши тенденциясини такрорлайди: қийматнинг максимал даражага етишиши ноябрь ойида (11,3%), минимали эса январда (3,0%) кузатилган.

Жорий йилнинг ноябрида хизматлар нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати шу ойдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари кўрсаткичлари даражасидан ортиқроқ бўлди. Хизматлар 3,3%, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,7% ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,2%га қимматлашди.



Мавзуга оид янгиликлар
  • Dow Jones 2017 йилда 71-рекордни ўрнатди 29 дек, 16:20
  • Moody's G20 давлатлари иқтисодиёти ўсишини тахмин қилди 30 авг, 17:07
  • Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилда қанчага ўсишини тахмин қилди 05 июн, 13:48
  • GM Uzbekistan ва Allur Group Қозоғистонда Ravon Nexia R3’ни йўлга қўймоқда 29 мар, 15:50
  • Хитой ҳукумати 2017-2021 йилларда импорт ҳажмини оширади 25 мар, 12:37
  • Хорижий валюталарнинг 2017 йилдаги илк курси маълум қилинди 03 янв, 19:23
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Рома"нинг "Интер"га қарши тахминий таркиби маълум. Шомуродов бугун майдонга тушадими? 04 дек, 15:52 19
  • Роналду: Гол уриш мана бундоқ бўлади! 04 дек, 15:26 72
  • "Мен фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман" - Марко Станоевич финал олдидан 04 дек, 14:55 96
  • Факт! Черан майдонга тушмаган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонмаган 04 дек, 14:33 131
  • “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти! 04 дек, 14:04 243
  • Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда 04 дек, 13:37 193
  • Беларусь тез орада Ғарбга қарши жавоб санкциялари эълон қилади 04 дек, 13:07 231
  • Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али 04 дек, 12:30 225
  • Идиш-товоқ ювадиган губкадан унумли фойдаланишнинг 11 усули 04 дек, 12:00 220
  • Саакашвили давлат пулини ўзлаштирганлик бўйича суд қилинмоқда 04 дек, 11:27 243
  • 5 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади 04 дек, 10:57 287
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони таъсис этилади 04 дек, 10:30 222
  • Бўлимлар