«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:13
ЎЗO‘Z

Тошкентда иситиш тизими ва иссиқ сув нархи яна ошади

26 ноя, 12:33 10 158 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда иситиш тизими ва иссиқ сув нархи яна ошади 8 декабрдан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси хабар берди.

Аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача оширилади. Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18609,24 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўмга тенг бўлади. Умумий ювиниши хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 13843,47 сўмни ташкил этади.

Иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш тарифи иссиқлик энергиясига белгиланган тарифнинг икки баробарлик миқдорини қўлланган ҳолда амалга оширилади (кўп квартирали уйларда жойлашган юридик шахсларга етказиб берилувчи иситиш учун иссиқлик энергиясидан ташқари).

Иссиқ сув ҳисоблагич қурилмалари бўлмаган аҳолига етказиб бериладиган иссиқ сув учун ҳақ иссиқ сув таъминоти хизматларига ўрнатилган тарифларга 1,5 баробарлик ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Пропискадан ўтмаган фуқаролар бўлган турар-жой иншоотларида иссиқ сув учун ўлчаш мосламалари мавжуд бўлмаганда, иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар истеъмол нормалари, иссиқ сув таъминоти хизматларининг белгиланган тарифларига 1,5 баробарлик коэффициентни қуйидагича ҳисоблаган ҳолда ўрнатилади:

- битта хонали ва икки хонали квартираларда бир киши учун;
- уч хонали квартирада икки киши учун;
- тўрт хонали квартирада уч киши учун;
- беш хонали квартирада тўрт киши учун.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб оширилганди.

Бунга қадар иссиқ сув ва иситиш тарифлари шу йилнинг майида ошганди. Унга кўра, Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 10,6 фоизга ўсиб, 3915,9 сўмдан 4332 сўмга етганди. Ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16 917,49 сўм тўланган.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1423,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар