«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:44
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ОТМларини халқаро рейтингга киритиш бўйича рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик кучайтирилади

24 ноя, 10:40 4 071 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ОТМларини халқаро рейтингга киритиш бўйича рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик кучайтирилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Илм-фан – 2020” ҳамкорлик дастури доирасида шу йилнинг 22 ноябрь куни QS (Quacquarelli symonds) компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева ва Times Higher Education агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Егор Яблоков бошчилигидаги делегациянинг юртимизга ташрифи ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда QS ва Times Higher Education каби дунёнинг етакчи университетлар рейтинг агентликлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари, хусусан, маҳаллий олий таълим муассасаларининг халқаро миқёсида мавқеини ошириш, юртимиз олимларининг илмий салоҳиятини дунё миқёсида эътироф этилишини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов кучли университетлар рейтингига кириш халқаро таълим бозорида рақобатбардошликни ошириш учун имконият эканини таъкидлар экан, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг QS ва Times Higher Education каби етакчи рейтинг агентликлари томонидан тузиладиган дунёнинг кучли университетлари қаторига кирмагунча саъй-ҳаракатлар бир зумга бўлса-да тўхтатилмаcлигини қайд этди.

Учрашувда юртимиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш стратегиясидаги муҳим жиҳатлар муҳокама қилиниб, бу борадаги халқаро рейтинг агентликлари методологияси кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий олимларнинг халқаро илмий журналларда иштирокини ошириш ва Scopus маълумотлар базасида улардан иқтибос келтиришларни кўпайтиришга эътибор қаратиш кераклиги, чунки бу рейтингни шакллантирувчи асосий илмий маълумотлар экани қайд этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар