«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 10:05
ЎЗO‘Z

Ибн Синонинг диний қарашлари

23 ноя, 19:30 6 227 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ибн Синонинг диний қарашлари Абу Али ибн Сино юртимиз ва халқимиз номига буюк шараф келтирган улуғ мутафаккирларимиздан бири. У Бухоро шаҳрида таълим олиб, ёшлигидан Қуръони карим, тафсир, ҳадис, калом, араб тили, балоғат илмларини ўзлаштирган.

Отаси уни ҳаким ва файласуф Абу Абдуллоҳ Нотилийга шогирдликка беради. Унинг қўлида мантиқ, ҳандаса (геометрия), фалсафа, фалакиёт (астрономия) фанларидан сабоқ олади.

Ибн Сино нафақат тиббиётга оид асарлар ёзди, балки Қуръон илми, ҳадис, грамматика ва араб тили билан мукаммал шуғулланган. У 10 ёшидаёқ Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва "Ихлос" сурасини пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларидан мисоллар келтириб, араб тилида таржима (тафсир) қилган. Бу эса унинг муфассир бўлганидан ҳам далолат беради. Мазкур сура мантиқий усулда, оятлардан баъзи калималар алоҳида ажратиб олинган ҳолда тафсир қилинган. Ушбу тафсир бугунги кунда Саудия Арабистонидаги "Мактабат ул-ҳарами-л-маккий" кутубхонасида сақланмоқда.

Ибн Сино ёшлигидан ижодга ҳам қизиққан. Олим даставвал Нуҳ ибн Мансурга атаб нафсоний қувватлар ҳақида рисола, "Уржуза" номли тиббий шеърий асар ва дўсти Абулҳусайн ал-Арузийнинг илтимосига биноан "Ал-ҳикмати Ал-арузий" ("Арузий ҳикмати") асарини тасниф этади.

Мутафаккир бой мероси билан жаҳон маданияти тараққиётига ҳисса қўшди. Олим ўз ижоди орқали Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларидаги юқори маданий кўтаринкилик, маданий "уйғониш"нинг маънавий ютуқларини мужассамлаштира олди. Бутун Шарқ ва Европадаги маърифат, маданият тараққиётига катта таъсир кўрсатди. У ўз даврида Шарқ ва Европада "Шайх ур-раис", "Олимлар бошлиғи", "Табиблар подшоҳи" каби номларга сазовор бўлди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • “Эскича замон» деганингиз қайси ўзи? 09 мар, 10:47
  • "Ақл ёшда эмас бошда" 18 фев, 11:46
  • Илм талабида юрганлар учун бешта муҳим насиҳат 01 ноя, 06:33
  • «Сигир»ни одамга айлантирган Ибн Сино 14 авг, 15:38
  • Қуръон таржимасини ўқиганга қанча савоб берилади? 22 мая, 07:02
  • Райҳон тиш оғриғини қолдиради 05 авг, 19:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда 07 июл, 09:43 113
  • АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди 07 июл, 09:22 125
  • Коронавирусга қарши вакцинани шифокорлар ўз танасида синаб кўрадиган бўлишади 07 июл, 09:00 292
  • Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди 07 июл, 08:36 361
  • Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди 07 июл, 08:13 331
  • Тўрт ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар қайд этилди 07 июл, 07:49 338
  • Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган 07 июл, 07:30 258
  • Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган 07 июл, 07:00 212
  • Россия бош вазирининг собиқ куёви Навальнийни судга берди 07 июл, 06:30 393
  • Иккита мотор, олти ғилдиракка эга 40 йил олдинги «пойга махлуқи» (фото) 07 июл, 06:00 379
  • Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўсиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд қайд этилди 07 июл, 00:35 1 524
  • Қозоғистон тараққиётининг уч босқичи: Назарбоевнинг хизмати нималардан иборат? 07 июл, 00:30 452
  • Бўлимлар