«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:29
ЎЗO‘Z

Аёл кишини таҳқирлаган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди

21 ноя, 18:30 7 031 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Аёл кишини таҳқирлаган собиқ ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди 21 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида судланувчи, Каттақўрғон шаҳри ИИБ катта тезкор вакили лавозимида ишлаган Санъат Умаровга (1988 йилда туғилган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов "Даракчи"га хабар қилди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари Ўткир Мамадалиев томонидан кўриб чиқилди.

Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, С. Умаровни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а», «з» бандларида ва 241−1 моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда (этишда) айбдор деб топди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди С. Умаровга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаси тартибида 3 йил мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади ҳамда жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилади.

Шунингдек, суд томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар