«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:47
ЎЗO‘Z

Мусулмон бўлган атеистнинг ҳаётий сабоқлари

18 ноя, 18:00 4 236 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мусулмон бўлган атеистнинг ҳаётий сабоқлари Бу воқеа, аслида 1999 йилда рўй берган. Унгача Жефри Ланг эътиқод масаласида жуда кўп қарама-қаршиликларга дуч келганди.

Ёш католик

Жефри Ланг АҚШдаги энг йирик ҳисобланган Канзас университетида математика фани бўйича профессор бўлиб ишлайди. У 1954 йил 30 январда Коннектикут штатининг Брижпорт шаҳрида, католик оиласида дунёга келган. Умрининг дастлабки 18 йилини католик мактабларида ўтказди, бироқ олган билимлари юрагида пайдо бўлган қарама-қаршиликларни бартараф эта олмади. Ўтган асрнинг 60-70 йилларида ёшларнинг онги асосан жамиятдаги мавжуд ҳолатга нисбатан исёнчи руҳда шаклланиб борган эди. Ушбу муносабат католик черковларига нисбатан ҳам намоён бўлган эди.

Атеистга айланиш

Жефри Ланг 18 ёшида шунчаки атеистга айланган эди. Агар раҳми бўлган Яратувчи мавжуд бўлса, нега ер юзида шунча азоб-уқубатлар ҳукм сурмоқда? Нима учун У бизни шунчалик самога олиб кетмайди? Наҳотки, У инсониятни азоб тортиши учун яратган бўлса? Унинг давридаги ёшларни шу каби саволлар кўп қизиқтирар эди, лекин буларнинг бирортасига аниқ жавоблар топа олмасдилар.

Исломда Худони топиш

Сан-Антонио университетининг бўлажак математика бўйича ўқитувчиси ниҳоят шундай динни топишга муваффақ бўлдики, унда ҳақиқий Худо мавжуд эди. Худони унга университетдаги мусулмон дўстлари кўрсатиб бердилар.

“Биз дин ҳақида гапирар эдик. Мен саволлар берар эдим. Уларнинг пухта ўйлаб кейин жавоб беришлари мени лол қолдирар эди” – деб эслайди Ланг.

Саудиялик талаба Маҳмуд Қандилнинг биринчи куни синфга кириб келишиёқ унда бошқача таассурот қолдирди. Ўшанда Ланг шу талабасига тиббиёт соҳаси бўйича савол беради. Маҳмуд эса соф инглиз тилида аниқ ва мукаммал жавоб қайтаради. Маҳмудни яшаб турган маҳалласида мэр ҳам, полиция ҳам ва ҳатто оддий одамлар ҳам яхши танирди. Орадан бир оз вақт ўтиб Ланг ёш талабаси билан ҳақиқий дўст бўлиб қолади. Маҳмуд унга Қуръон ва бир қанча ислом динига оид китоблар беради.

Ланг мустақил тарзда Қуръонни ўқиб чиқади. Кунларнинг бирида университетнинг талабалар намоз ўқийдиган хонасига кириб келади. Бир сўз билан айтганда у ҳеч қандай қаршиликсиз исломни қабул қилган эди. Қуръони карим унинг қалбини забт этганди.

“Ҳар куни кечқурун мен ўзимни қизиқтирган саволлар ва мулоҳазларимни тартиблаб чиқардим. Ва ҳар куни уларга тегишли жавоблар топардим. Мен ҳар сафар Қуръонни очганимда Муаллиф менинг фикрларимни ўқиб, уларга жавоблар ёзиб қўярди гуёки. Бу саҳифаларда мен ўзимни учратдим...”

Ланг беш вақт ибодатни адо этишга киришиб, ундан жуда ҳам катта руҳий озуқа ола бошлади. У бомдод намозини исломнинг энг чиройли ва таъсирли ибодати, деб ҳисоблайди. Гарчанд араб тилида ўқиши ва тушуниши равон бўлмаса ҳам бу тилда ўқиш, Қуръондаги ажойиб гўзалликларни тушунишига монелик қилмас эди. Бу худди бола онасининг нима деганини фаҳмламагани билан онанинг товуши унга тасалли бераётгандек эди.

Қуръони каримни ўқиш унга жуда ҳам катта таскин ва оғир кунларида эса куч берди. Ўшандан буён динни чуқурроқ тушуниш йўлидаги мунтазам интилишлари маънавий юксалишига ёрдам бермоқда.

Лекин шулар билан бир қаторда, у ўз соҳасини ҳам ташлаб қўймади. Олдин номзодликни, кейин докторлик илмий ишларини ёқлади. У ҳар доим математикадан ҳайратга тушади.

“Математика бу мантиқ, у жавоб олиш учун аниқ факт ва рақамларни ишлатади. Менинг ақлим ҳам ана шундай ишлайди, шу сабабдан баъзида ишлар билан банд бўлганимда аниқ жавоблар бўлмагани боис, ўзимни йўқотиб қўяман. Фикрлаш қобилияти ғояларни аниқ фактларга кўра баҳолайдиган инсоннинг динда ўзини топиши жуда ҳам қийин. Қолаверса, кўплаб динларда ғояларни эътиқод сифатида қабул қилишни талаб қилади. Ислом эса инсонни соғлом фикрлашга чорлайди”.

“Мусулмон талабалар ассоциацияси”нинг бўлажак маслаҳатчиси бўлган Ланг ўзини университет ва талабалар ўртасини боғловчи муҳим бўғин сифатида кўрарди. Шу билан бирга университет маъмурияти унга Ислом дини бўйича маърузалар ўқишга ҳам рухсат берди.

“Мен маслаҳатчи сифатида мусулмон талабаларга эҳтиёжларини таъминлашга, америка маданияти ва ўқиш жараёнига мослашишларига ёрдам бераман. Улар хатолардан қутулиш имкониятларини жуда ҳам қадрлашади”.

Ланг АҚШ мусулмонлари орасида машҳур бўлган бир қанча исломга оид китоблар ёзди. Улардан бири “Ҳатто фаришталар ҳам “Америкада исломга йўл” ҳақида сўрашади” деб номланади. Бу китобида Ланг ўқувчилар билан Ислом таълимоти йўлидаги руҳий юксалишига сабаб бўлган нурли тушунчалари билан ўртоқлашган.

Ланг саудиялик Роиқа исмли муслимага уйланди. Ҳавас қилса арзигулик мусулмон оиласи пайдо бўлди. Ҳозирда улар уч қиз фарзанднинг ота-онаси.

Манба: Islom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 101
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 264
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 174
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар