«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 20:29
ЎЗO‘Z

Президент Нукусдаги боғча ва поликлиника фаолияти билан танишди (фото)

16 ноя, 22:36 5 143 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Нукусдаги боғча ва поликлиника фаолияти билан танишди (фото) Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрининг «Қумбуз овул» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ва оилавий поликлиника фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу ерда 5 қаватли 10 та арзон уй қурилган. Уларда барча шароит ва қулайликлар яратилган. «Навше» номли боғча болалар онгини ўстирадиган турли инвентарлар, ўйинчоқлар, методик қўлланмалар билан таъминланган. Инглиз тили, рус тили, шахмат-шашка тўгараклари ташкил этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Оилавий поликлиника ҳудуддаги 8 та маҳалланинг 46 мингдан аҳолисига хизмат кўрсатади. 250 қатновга мўлжалланган муассаса сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган.

Электрон қабул тизими йўлга қўйилган. Одамлар уйда туриб, онлайн тарзда навбатга ёзилиши ва белгиланган вақтда шифокор қабулига келиши мумкин. Поликлиниканинг ўзида ижтимоий дорихона очилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз шифокорлар билан суҳбатда поликлиникага келганларга сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга ҳудуддаги аҳолини патронаж қилиш, ҳар бир одамнинг ҳароратини билиш кераклигини таъкидлади. Касаллик варақаларини электрон шаклга ўтказиш, замонавий тиббиёт ютуқлари асосида ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Абдамбетов кўчасида қурилаётган кўп қаватли арзон уйлар, бўлажак «Nukus city» шаҳарчаси тақдимоти ўтказилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент боғча болаларига совғалар топширди (фото) 17 окт, 18:02
  • Шавкат Мирзиёев: "Уйларнинг сонини кўпайтириб, нархини пасайтириш керак" 09 окт, 21:53
  • Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидан Тошкентга қайтиб келди 01 мая, 18:16
  • Шавкат Мирзиёев ёзувчилар уйига ташриф буюрди (фото) 10 авг, 15:33
  • Президент Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди 10 фев, 12:25
  • Президент Термизда қурилаётган 34 та 7 қаватли уйни мустақиллик байрамигача битириш тўғрисида топшириқ берди 12 фев, 15:09
  • Сўнгги янгиликлар
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 142
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 90
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 102
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 213
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 190
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 195
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 263
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 191
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 234
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 338
  • Россиядан Италияга борган футболчилар ортга қайтади! Шомуродовчи? 24 окт, 13:08 473
  • Шомуродов "Наполи"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими? 24 окт, 12:46 377
  • Бўлимлар