«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:57
ЎЗO‘Z

2019 йилдан Олтой ўлкаси Ўзбекистонга чорва молларини етказиб беради

13 ноя, 14:11 7 515 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2019 йилдан Олтой ўлкаси Ўзбекистонга чорва молларини етказиб беради Россиянинг Олтой ўлкаси 2019 йилдан Ўзбекистонга чўл зотидаги чорва молларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўлка Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Чеботаев хабар берди.

"2000 та зотдор ҳайвон Олтой ўлкасидан ташқарига сотилди. Ҳайвонлар Россиянинг 14 та ҳудудига ва Қозоғистоннинг баъзи вилоятларига етказиб берилмоқда. Октябрда бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистоннинг ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистонга чорва молларини етказиб бериш бўйича илк келишувларга эришилди. Кейинги йилдан Олтой ўлкаси Ўзбекистонга чўл зотли чорва молларини экспорт қилишни режалаштирмоқда",– деди вазир.

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари нархи ўртача 23 фоизга ошди. Ушбу даврда, айниқса, мол гўшти ва қўй гўшти нархи сезиларли даражада ўсди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда, жорий йил Ўзбекистонда 2,4 млн тонна гўшт етиштирилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 30 октябрда имзолаган “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 январга қадар тирик йирик қорамол, қўй-эчкилар ва уларнинг гўштини божхона тўловлари тўламасдан олиб кириш мумкин бўлади.
Олтой ўлкаси, чорва моллари, Россия




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 1
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 99
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 49
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 241
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар