«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:39
ЎЗO‘Z

Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та одат ва уни тозаловчи 11 та маҳсулот​

10 ноя, 19:30 14 320 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та одат ва уни тозаловчи 11 та маҳсулот​ Ўртача 1.4 кг тош босувчи жигар танада катталиги жиҳатидан 2 ўринда турадиган муҳим аъзо ҳисобланади. Бу жиҳатдан тери биринчи ўринни эгаллайди. Жигар организмнинг «биокимёвий лаборатория»си бўлиб, танада ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви, иммунитетни таъминлаш, танада озиқ моддаларни сақлаш каби муҳим вазифаларни бажаради. Жигар танадаги тўқималарга қувват ва озуқа моддаси етказиб беради. Акс ҳолда бу тўқималар ҳалок бўлади.

Уни асраш учун қайси кундалик одатлар зарарлаши ҳақида билиб олишимиз жуда муҳим. Қуйида жигар фаолиятига салбий таъсир қилувчи омилларни санаб ўтамиз.

1. Жуда кеч ухлаш ва эрталаб жуда кеч уйғониш.
2. Пешобни ўз вақтида чиқариб юбормаслик.
3. Жуда кўп овқат истеъмол қилиш.
4. Нонушта қилмаслик.
5. Ҳаддан ташқари кўп дори-дармон ичиш.
6. Қўшимча моддалар, рангланган маҳсулотлар, сохта ширинлаштиргичлар истеъмол қилиш.
7. Ёғли овқатлар истеъмоли. Имкон қадар овқатларни ёғсиз истеъмол қилган маъқул. Айниқса, ҳолдан тойганда, тунги маҳалда ёғли овқатларни тановул қилманг.
8. Чала пишган маҳсулотларни истеъмол қилиш.
9. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш.

Қуйидаги маҳсулотлар жигарни хасталиклардан халос қилади:
1. Саримсоқ пиёз;
2. Апельсин, мандарин;
3. Лавлаги ва сабзи;
4. Кўк чой;
5. Баргли кўкатлар;
6. Олма;
7. Зайтун ёғи;
8. Гречиха;
9. Карам, брокколи каби крестгулли сабзавотлар;
10. Лимон;
11. Ёнғоқ.
Маълумки жигар бир қанча токсинларни қайта ишлайди. Бунинг учун унга жуда кўп миқдорда кислород зарур бўлади. Агар кислород етишмовчилиги юзага келса, жигарнинг ишлаш фаолияти оғирлашади. Шу сабабли, шифобахш кислородли кўпик ичиб туринг.

Жигарни тозалашда лавлаги ҳам ёрдам беради. Бир неча лавлаги олинади ва пўстлоғи тозаланиб, лавлаги эзилиб пишгунга қадар узоқ вақт қайнатилади. Бу суюқликни кунига бир неча марта икки ҳафта давомида ичиш лозим бўлади.

Маккажўхорининг пўпилчаларини чой каби дамлаб, икки-уч ҳафта давомида сув ўрнида ичиш керак.

Янги узилган сабзавотлардан тайёрланган турли хил шарбатлар ҳам жигар фаолиятини яхшилашга таъсир кўрсатади.Сабзи (210 г), петрушка (60 г), сельдерей (150 г) бундай усулда тайёрланган шарбатни ҳар куни, бир ой давомида оч наҳорга ичиш керак.

Ярим стакан тузланган карам суви ва ярим стакан помидор шарбати билан аралаштириб, уни ҳам икки ҳафта давомида ҳар куни овқатдан кейин ичиш лозим.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 64
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 136
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 233
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 355
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар