«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:45
ЎЗO‘Z

Ўзбек футболи тарихи “бузилди”: 56 йиллик клуб Суперлигани тарк этади

10 ноя, 07:34 3 927 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек футболи тарихи “бузилди”: 56 йиллик клуб Суперлигани тарк этади Кеча, 9 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 30-тури доирасида учта беллашув бўлиб ўтди.

«Локомотив» жамоаси «Бухоро»ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чемпионлик сари яна бир қадам илгарилади.

Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК Олмалиқда «Қўқон-1912» жамоаси билан беллашиб, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Эслатиб ўтамиз, бугун Кубок соҳибларига автомашиналар совға қилинди.

Қуйи олтиликда Суперлигада қолиш учун курашаётган икки жамоа — «Нефтчи» ва «Сўғдиёна» Фарғонада ўзаро ҳисоб-китоб қилди.

Учрашув тақдирини 89-дақиқда жиззахликлар легионери Никола Милинкович томонидан киритилган гол ҳал этди. У пенальтидан гол уриб, «Сўғдиёна»га муҳим уч очкони тақдим этди.

«Нефтчи» эса мазкур мағлубият сабаб Суперлигани муддатидан аввал тарк этади. Боиси фарғоналиклар ҳисобида ҳозирда 17 очко мавжуд ва улар сўнгги ўринда. АГМК ва «Сўғдиёна» жамоалари эса 23 очкодан жамғариб, қуйи олтиликда 4 ва 5-ўринни банд этиб турибди. Агар «Нефтчи» кейинги 2 та ўйинда 6 очкога эга бўлса ҳам ўзар ўйинлардаги паст натижалар сабаб улардан пастга жойлашади.

1962 йилда “Нефтяник” номи билан ташкил қилинган жамоа, ўз тарихида илк бор қуйи лигага равона бўлади.

Шу пайтга қадар ўзбек футболи тарихида фақатгина Тошкентнинг «Пахтакор», Наманганнинг «Навбаҳор» ҳамда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари Олий лигадан пастламаган эди. Демак, тарих ўзгаради ва улар сони 2 та бўлиб қолади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига. "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди 14 мар, 18:04
  • Дастлабки турдан кейин жамоалар мусобақа жадвалида қандай ўринни эгаллашди? 01 мар, 22:47
  • Олий Лига–2017 тақвими билан танишинг 20 дек, 23:11
  • Бугун Олий Лига 19-тур ўйинлари давом эттирилади. Марказий баҳс — «Насаф» - «Пахтакор» 19 авг, 12:27
  • Нўъмон Ҳасанов «Нефтчи»га қарши мағлубиятдан кейин «Пахтакор» бош мураббийлигидан истеъфога чиқди 29 мая, 11:19
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Олмалиқ»дан мағлубиятга учради 09 мар, 12:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар