«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 02:58
ЎЗO‘Z

Австрияда электромобилларга трассаларда тезликни оширишга рухсат берилди

05 ноя, 08:02 2 555 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Австрияда электромобилларга трассаларда тезликни оширишга рухсат берилди Электромобилларни оммалаштириш мақсадида айрим мамлакатлар ҳукуматлари экологик тоза автомоделлар эгаларини қўшимча рағбатлантириш чораларини қўлламоқда. Одатда бундай рағбатлантиришлар солиқ имтиёзлари, автотураргоҳлардан бепул жой ва жамоат транспорти учун ажратилган йўлакдан юриш ҳуқуқи каби бўлади. Бироқ Австрияда янада қизиқарлироқ имконият – тезликни белгиланганидан ошириш ҳам таклиф этилмоқда.

Европадаги ушбу мамлакат ҳукумати электромобилларни оммалаштириш мақсадида уларнинг эгаларига жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан ҳаракатланиш, автотураргоҳлардан бепул жой олиш ва тезюрар магистралларда белгиланганидан ҳам каттароқ тезликда ҳаракатланиш имкониятини тақдим этишини маълум қилди.

Хусусан, электромобилларнинг ҳайдовчилари умумий узунлиги 440 километр бўлган автобанларда соатига 130 км тезликда ҳаракатланишига рухсат берилади, ваҳоланки ички ёнув двигатели (ИЁД) билан жиҳозланган (бензин ёки дизелли) автомобиллар учун тезлик лимити соатига 100 километрни ташкил этади.

Австрияда "Immissionsschutzgesetz Luft" (IG-L, Air Pollution Control Act) қонуни амал қилади. Мазкур ҳужжат автобанларнинг айрим, атроф-муҳит зарарли моддалардан кўп жабр кўриши мумкин бўлган қисмларида тезликни чеклайди. Чунки тезлик қанча юқори бўлса, ёнилғи сарфи шунча катта бўлади, бу эса зарарли моддалар ажралиб чиқишини ҳам кўпайтиради.

Электромобилларда эса бундай камчилик йўқ, шу боис уларнинг тезлигини бундай важ билан чеклашдан фойда йўқ.

Австрияда электромобиллар оммалашуви ёмон эмас, бироқ ҳукумат 2017 йилда прогноз қилган даражадан паст. Шу боис ҳам расмийлар электромобилларга қизиқишни ошириш мақсадида қўшимча чоралар кўрмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 526
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 159
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 206
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 43
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 85
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 32
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 39
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 49
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 76
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 153
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 129
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 82
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 75
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 160
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 445
  • Бўлимлар