2019 йилнинг 1 январигача Ўзбекистондаги мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади.
Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишда сўзлаган нутқига таяниб хабар берди.
Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.