«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:08
ЎЗO‘Z

Сувни қачон ичган маъқул?

04 ноя, 00:30 6 418 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сувни қачон ичган маъқул? Кимдир ҳазм қилиш жараёни осон бўлиши учун сувни овқатдан кейин ичган маъқул, деб ҳисоблайди. Яна бошқа биров эса сув меъда шираси билан аралашгач, ҳазм қилиш жараёни секинлашишини айтади. Қай бир фикр тўғри? Мутахассис фикрига қулоқ тутамиз.

Анна Юркевич
Гастроэнтеролог. Тўғри овқатланиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг саломатлиги тўғрисидаги блог муаллифи.

“Сув ҳақида гап кетар экан, уни қачон ва қандай қилиб ичиш эмас, миқдори муҳим ҳисобланади. Бироқ бу фикрнинг ҳам бир неча “аммо” лари бор. Келинг, биргаликда ойдинлик киритамиз.

Овқатланиш бўйича қўлланмаларда 25-30мл/кг сони кўрсатилади. Бу одам учун тавсия этиладиган сув миқдори. Албатта, бу рақам шартли. Одам ичиши керак бўлган сув миқдори кўплаб омилларга боғлиқ:

1. Ҳавонинг намлиги ва ҳарорати.
2. Одам танаси ҳарорати.
3. Ёш ва жинс.
4. Жисмоний фаоллик.
5. Касалликлар, биринчи навбатда сийдик ажратиш тизими касалликлари.

Шахсий организм сигналларига, яъни чанқашга қараб сув ичиш лозим. Бунинг учун ёнингизда доим бутилкада сув ва стакан бўлиши керак. Ҳар 30-60 дақиқада бир ҳўплам сув ичинг. Сувни чанқоғингиз қонгунига қадар тўйиб ичинг.

Сув ошқозон ширасига аралашиб, кислоталиликни пасайтириши албатта “лоф”.

Акс ҳолда кислоталиликни пасайтириш учун махсус дориларни буюриш зарурати бўлмасди. Бунинг учун бир пиёла чой ичишнинг ўзи етарли бўларди.

Овқатдан олдин ҳам, тановул қилиш вақтида ва ундан кейин ҳам сув ичиш мумкин. Гап шундаки, оч қоринга ичилган сув ундан тезда чиқиб кетади: 300 мл сув чиқиб кетиши учун 5-15 дақиқа етарли бўлади. Албатта, овқатдан олдин бир литр сув ичиш ярамайди. Чунки бу ҳолатда суюқлик ошқозондан чиқиб кетиши учун кўпроқ вақт кетади. Истеъмол этилган овқат сабаб ошқозон кенгаяди ва ёқимсиз ҳисларга сабаб бўлади.

Овқат вақтида суюқлик ичиш керак. Айниқса қуруқ егулик истеъмол қилаётган бўлсак. Бу ҳолатда сув овқатни юмшатиб, майдалайди ва унинг яхши ўтишига ёрдам беради.

Агар овқатдан кейин ҳам бир неча ҳўплам сув ичишни истасангиз, бу - нормал ҳолат. Асосий мезон – сизнинг истагингиз, яъни чанқаш ва бошқа ҳислар”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 105
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 271
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 180
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 247
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 390
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар