«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 05:26
ЎЗO‘Z

«Исломни қабул қилганини кўриб ҳайрон қолишди»

31 окт, 13:43 5 530 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Исломни қабул қилганини кўриб ҳайрон қолишди» Машҳур қизиқчи Jeremy McLellan ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Sinead O’Connor’нинг Исломни қабул қилганлиги ҳақида шундай фикр билдирди: “Менинг католик дўстларим Sinead O’Connor’нинг Католикликдан либерал Насронийликни, сўнгра Исломни қабул қилганини кўриб ҳайрон қолишди. Бу ерда ғайриодатий нарса йўқ.

Мен буни осонроқ усулда тушунтираман: либерал Насронийлик Ислом билан баҳслаша олмайди. Сиз насронийликдан диний маросимлар, ибодат, амаллар, рўза, покизалик, зиёрат, қонун-қоидалар, ҳақиқат тушунчаси ва бошқа нарсаларни юлиб олсангиз, инсоннинг қалби худди шуни тақдим этадиган бошқа нарсани қидириб қолади. Мана шу нарсаларни тақдим қила оладиган ягона дин (айниқса Европада) Ислом бўлиб қолмоқда. Шунинг учун, насронийлар ўзаро жипслашмасалар, мен келажакда янада кўпроқ инсонларнинг Исломга кириб кетишларини кўришимиз мумкин деб ўйлайман”.

Jeremy McLellan бу билан ҳозирги кундаги либерал насронийлик ҳақиқий насронийлик динидан анча узоқлашиб кетгани, диний ақида ва фиқҳий масалаларга беписанд бўлиб, барча нарсаларга эркинлик бериб ташлаганидан, дақиқ нарсаларгача фиқҳий ечимини топиб бера оладиган, ибодатларида лаззат ва ҳузур бўлган Ислом олдида жуда “енгил” кўриниб қолишини тан олган.

Шунингдек, инсон ўз фитратига кўра, қалбан доим динга мойил бўлгани учун, одамлар наздида қуп-қуруқ насронийликдан кўра Ислом ҳақиқий дин ва нажот йўли бўлиб кўринади, демоқда.

Яна бир хулоса шундаки, насронийликнинг дин сифатида кучини йўқотиши, унга киритилган енгилликлар ва ислоҳотлар эканлиги таъкидланмоқда. Қачонки, диний аҳкомларга беписандлик билан қаралса, дин ўз сифатини ва кучини йўқотиб бораверади.

Айтганча, биргина мисол, 1921 йилда Чехиянинг 90 % аҳолиси ўзини насроний, шундан 82% эса, ўзини католик деб билган бўлса, бугун аҳолининг 21% ва 10 % насроний ва католиклардан иборатдир. Динга ҳар қандай янгилик ёки “енгиллик” унга зарба эканлиги кўриниб турибди.

Насроний-католиклар ўз динлари учун қайғуриб, унинг аҳкомларига эътибор қаратиш кераклигини, йўқса ўрнини бегона ғоялар (уларнинг наздида Ислом) эгаллашини ҳавотир билан айтиб турибди.

Кимдир айтганидек, одамларни ёт ва ёлғон ғоялардан асраш учун, унга тўғри ғояни тўғри етказиб бериш керак.
Cаид Комил Холхўжаев

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 540
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 339
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар