«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2021, 00:18
ЎЗO‘Z

Мия учун фойдали маҳсулотлар

21 окт, 15:35 7 381 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мия учун фойдали маҳсулотлар Нонушта қилаётганда, тушлик ёки кечки овқатни еяётганимизда, тановул қилаётган маҳсулотларимиз фойдалими ёки йўқми, деб ўйлаймиз. Зеро, узоқ йиллар давомида мия яхши ишлаши учун тўғри овқатланиш зарур. Аммо бунинг учун қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклигини билиш лозим. Қуйида мия фаолиятини яхшилаш учун унга фойда берадиган маҳсулотлар ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Кепакли донлардан тайёрланган маҳсулотлар

Кепакли донлардан тайёрланган нон, унган буғдой ва бўтқа истеъмол қилинг. Буғдой, сули, арпа ёрмасидан тайёрланган бўтқани. Бу маҳсулотларда мия фаолиятини яхшилайдиган клетчатка ва В гуруҳи витаминлари бор.

Ёнғоқ

Ёнғоқ мия фаолияти учун жуда фойдали. Уларда ёғ кислоталари, фолий кислота, В1, В6, В9, В12, РР, К, С, Е витаминлари бор.

Какао

Бу ичимлик миянинг қон билан таъминланишини яхшилайди. Какао таркибидаги флаванол – антиоксидант мия яхши ишлашига ёрдам беради.

Шоколад

Мутахассисларнинг таъкидлашича, шоколад ейдиган ёки қора шоколад ичадиган одамларнинг хотираси бошқаларникига нисбатан яхшироқ бўлади. Шоколад тайёрлашда ишлатиладиган какао донларида теобромин мавжуд бўлиб, у асаб тизими учун фойдали.

Балиқ

Балиқнинг ёғли турлари хотирани яхшилаш ва миянинг яхши ишлаши учун жуда фойдали. Балиқда омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталари, йод, бром, магний, молибден, марганец, рух, В гуруҳи витаминлари, РР, Н бор. Бу витаминлар ва микроэлементларнинг ҳаммаси ижобий таъсирга эга: хотирани, қон айланишини яхшилайди, томирларни мустаҳкамлайди.

Черника

Черника — жуда фойдали реза мева. У антиоксидантлар, витамин ва минераллар, темир, мис, пантенол кислота, С, В1, В6, РР, А витаминларига бой. Черника мия фаолиятини, кўриш қобилиятини яхшилайди, томир деворларини мустаҳкамлайди.

Олма

Олмада фойдали моддалар, витаминлар ва минераллар кўп, аммо мия учун олма истеъмол қилиш шуниси билан қадрлики, унинг таркибий қисмлари инсультда учрайдиган қон қуйилишини 2 баробар камайтириши мумкин.

Глюкоза

Мия учун фойдали, хотирани ва ақлий қобилиятни яхшилайдиган глюкозани реза мевалар ва мева, тарвуз, қовун, малина, ертут, олхўри, шафтолида топиш мумкин. Бу маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилинг.

Зайтун мойи

Мия яхши ишлаши учун зайтун мойи истеъмол қилиш керак, уни алоҳида маҳсулот сифатида ҳам истеъмол қилиш ёки салатларга қўшиш мумкин.

Тухум

Тухумда лецитин ва В12 бор, булар миянинг нормал ишлашига ёрдам беради.

Қаҳва

Агар одам қаҳвани меъёрида истеъмол қилса, бу маҳсулот Альцгеймер касаллиги ривожланишининг олдини олади. Қаҳва истеъмол қилиш тез қарор қабул қилиш ва тафаккурни тиниқ сақлашга ёрдам беради.

Мияга, шунингдек, ақлий қобилиятни яхшилайдиган дофамин зарур. Таомномангизга ловия, товуқ, курка гўшти, сут маҳсулотларини қўшинг.

Мия яхши ишлаши учун серотонин жуда муҳим. Хотира, ўқиш қобилияти унга боғлиқ. У туфайли биз яхши ухлаймиз, иштаҳамиз, кайфиятимиз яхши. Серотонин гормони банан, шоколад, помидор, анжир каби маҳсулотларда мавжуд аминокислоталардаги триптофан туфайли ҳосил бўлади.

Мия фаолиятига фойдали маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилинг.
СЕВИНЧ тайёрлади

Манба: tasvir.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар инсон хотирасини яхшилайдиган 7 та маҳсулотни маълум қилишди 07 апр, 10:02
  • Ишчанликни сусайтирувчи ва оширувчи маҳсулотлар маълум қилинди 26 мар, 09:44
  • Мия фаолиятини оширувчи маҳсулотлар 09 апр, 11:22
  • Мияга ҳам ҳордиқ керак 12 ноя, 07:29
  • Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали? 07 дек, 22:13
  • Юракка ҳам қувват керак! 24 ноя, 22:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Моуринью: "Конференциялар Лигаси мени қизиқтирмайди деб сизларни алдамоқчи эмасман. Мен бу турнирни ютмоқчиман!" 16 сен, 23:45 33
  • Микаэль Секейра: "Футболчиларга ўйин услубимни тўлиқлигича сингдириб бўлмадим" 16 сен, 23:30 68
  • Божхоначилар қонунбузарликнинг ғайриоддий усулини фош қилишди 16 сен, 23:08 105
  • “Насаф” ОФК кубоги ярим финалида Осиёнинг энг қадимий клубларидан бирига қарши ўйнайди 16 сен, 22:48 181
  • Ҳамиджон Актамов: "Чиройли ўйин кўрсатган бўлсак-да, бу эсдан чиқади ва тарихда натижа қолади" 16 сен, 22:20 140
  • Рўзиқул Бердиев: "Вазиятлар яратишда рақибдан устунлик қилдик" 16 сен, 22:05 189
  • Ашхободда шорти кийиш тақиқлангани хабар берилди 16 сен, 21:40 304
  • Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашди 16 сен, 21:15 283
  • Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни кичик ҳисобда мағлуб этди 16 сен, 20:56 300
  • ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди 16 сен, 20:44 403
  • Шавкат Мирзиёев Душанбеда Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди 16 сен, 20:20 191
  • Жаҳонгир Хўжаев актрисага уйланишига онаси қандай муносабатда эканлиги ҳақида (видео) 16 сен, 19:44 805
  • Бўлимлар