«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:21
ЎЗO‘Z

“Навбаҳор” ўзининг мухлислари сабаб 25 млн сўм жарима тўлайди

18 сен, 08:01 3 347 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Навбаҳор” ўзининг мухлислари сабаб 25 млн сўм жарима тўлайди PEPSI Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳси давомида маҳаллий мухлислар А. Асимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини бир неча бор номақбул сўзлар билан ҳақорат қилишди.

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи бўлимида мухлислар ўтирган секторлардан оммавий равишда майдонга турли буюмлар, сув идишлари улоқтирилди.

Қайд этиш жоизки, “Навбаҳор” мухлислари бунгача “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши кечган сафар учрашувларидаги салбий хулқи учун огоҳлантирилган эди. Бироқ “Навбаҳор” ФК раҳбарияти аввалги огоҳлантиришларга қарамасдан, мухлислар билан ижобий ишлар олиб бормагани 23-тур ўйинида яққол билинди.

Шуни инобатга олиб, Мусобақалар регламентининг “Клублар, клублар раҳбарлари ва футболчилар мажбуриятлари” бўлимининг 8.3 бандини, қолаверса, “Интизомий ва жарималар кодекси” 1-бўлим 5.9 бандини қўпол равишда бузгани учун аввалги огоҳлантиришлар инобатга олинган ҳолда “Навбаҳор” ФК 25 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Агар ушбу ҳолат яна бир бор такрорланса, “Навбаҳор” клуби уй учрашувларини мухлисларсиз – бўш стадионда ўтказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар