«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:32
ЎЗO‘Z

Андижонда ҳокимлик ходими 16 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди (видео)

16 сен, 18:00 5 898 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда ҳокимлик ходими 16 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга тушди (видео) Давлат Хавфсизлик Хизмати Андижон вилояти Бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси Тўхтамурод Қодиров фирибгарлик қилиб, тадбиркордан пул олаётган пайтида қўлга олинди. Бу ҳақида “Ўзбекистон 24” хабар берди.

Маълум бўлишича, Андижон шаҳрида жойлашган “Жаҳон бозори” савдо комплекси ҳудудидаги бўш турган 60 кв.метр ер майдонидан фойдаланиш бўйича Андижон шаҳар ҳокимининг фармойиши чиққани, келгусида мазкур ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ажратиб бериш ва керакли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 17500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 16000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тергов олди жараёни ва суриштирувларда Тўхтамурод Қодиров бундай ишларга олдин ҳам қўл урганлиги аниқланди. У улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензия бериш эвазига бошқа бир тадбиркордан ҳам 300 АҚШ доллар миқдорида пул олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
[media=https://youtu.be/eA8Q8NIZHQQ]




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар