«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 17:20
ЎЗO‘Z

Жигарнинг кутилмаган «душманлари» (фото)

12 сен, 17:21 13 023 ---
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жигарнинг кутилмаган «душманлари» (фото) Жигар кўплаб алоҳида ҳужайралар, гепатоцитлардан ташкил топган. Ҳар бир бундай ҳужайра - кичик "кимёвий лаборатория" бўлиб, у организмга тушувчи барча зарарли моддалар ва заҳарларни зарарсизлантиради. "Здоровье с Еленой Малышевой"да жигарнинг кутилмаган "душманлари" ҳақида маълумот берилди.

Шакар

Шакар нафақат тишлар, балки жигар учун ҳам зарарлидир. Тадқиқотларда шакар жигар учун алкоголь каби зарарли бўлиши мумкинлиги кўрсатилмоқда. Гап шундаки, шакар таркибида фруктоза мавжуд бўлиб, жигар уни ёғга айлантиради. Агар егуликда шакар ҳаддан ташқари кўп бўлса, у ҳолда жигар ёғга тўлиб кетади ва сустроқ ишлай бошлайди. Бу эса ширинликлар, пишириқлар ва газли ичимликларни чеклаш учун яна бир сабабдир.

Доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар

Доривор ўсимликлардан тайёрланган препаратлар кўпчилик ўйлагандек хавфсиз эмас. Масалан, кавадан тайёрланган препарат жигарнинг нормал фаолиятига тўсқинлик қилади, гепатит келтириб чиқаради ва умуман жигарга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун баъзи мамлакатларда бундай дори воситалари тақиқланган. Ҳар қандай ўсимликдан тайёрланган дори воситаларини қабул қилишдан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Фото: Pixabay
Семизлик

Семизликда ёғ нафақат бел атрофида, балки жигар ҳужайраларида ҳам тўпланиб қолади. Жигар ўлчамлари катталашади ва баъзан нормал ҳужайралар чандиқли тўқималарга алмашади, бу эса жигар церрозига олиб келади. Ўрта ёшли кишиларга энг кўп семизлик ва диабет хавф солади. Жигарни даволаш учун дориларнинг ўзигина ёрдам бермайди: тўғри овқатланиш ва жисмоний машқларгина касалликни бартараф этишга қодир.

А витаминининг меъёрдан ортиши

Тухум, сут, сархил қизил, апельсин ва сариқ рангли меваларда А витамини кўп. Шу билан бирга, таблетка ва драже шаклидаги витаминлар ҳам кенг тарқалган: улар кўриш қобилиятини яхшилайди, суяклар ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Бироқ А витаминининг меъёрдан ортиқ (суткасига 3000 мкг'дан ортиқ) бўлиши жигар учун зарарлидир.

Фото: Pixabay
Шубҳали татулар

Агар сизга ҳар бир мижоздан кейин жиҳозлари стерилизация қилинадиган сертификацияли салонда тату ёки пирсинг қилинса, вирусли гепатит юқтиришдан қўрқмаса ҳам бўлади. Бироқ жиҳозлар кераклича қайта ишланмаса, хавф кўп карра ошади. Гепатит вируслари беморнинг қони билан бирга ўтиб, бедаво касалликка олиб келиши мумкин.

Газли ичимликлар

Жигарини ёғ босган одамларнинг 80 фоизи кунига камида икки банка газли ичимлик истеъмол қилади. Уларнинг парҳезли ичимлик ёки парҳезсиз эканлиги аҳамиятсиз - жигар касаллигининг ривожланишида нафақат шакар, балки бошқа компонентларнинг ҳам ҳиссаси бор. Масалан, баъзи олимлар сунъий таъм берувчиларга ҳам шубҳа билан қарашмоқда.

Фото: Depositphotos
Транс-ёғлар

Транс-ёғлар чипс ва шу каби маҳсулотлар таркибидаги зарарли ёғлардир. Транс-ёғларни суистеъмол қилиш нафақат семизлик, балки жигарда ёғларнинг тўпланиши ва кейинчалик циррознинг келиб чиқишига олиб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 165
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 57
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 197
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 152
  • Ҳатто мева мумкин эмас: жигар учун зарарли уч одат 29 апр, 20:30 319
  • Асаб толаларини мустаҳкамлашда муҳим бўлган витаминлар 29 апр, 14:16 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 0
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 43
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Бўлимлар