«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:57
ЎЗO‘Z

Мақсадларингизга эришиш учун ҳаётингиз “аудит”ини ўтказинг

09 сен, 20:12 5 058 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мақсадларингизга эришиш учун ҳаётингиз “аудит”ини ўтказинг Ёзувчи ва журналист Томас Оппонг муваффақиятга эришишда ҳаётингизни доимий равишда таҳлил қилиш муҳимлигини айтди ва буни тўғри бажариш борасида бир неча маслаҳатлар берди.

Ҳаётингизни беш, ўн, қирқ йилдан кейин қандай кўришни истардингиз? Бу саволга рўйирост жавоб бера оласизми?

Кўпчилик ўзига ҳаёти, нима билан шуғулланаётгани ҳақида ўйлаб кўриш имкониятини бермайди. Биз доим шу даражада бандмизки, баъзида бироз тин олиб, ўтган ҳафта, ой ва йилни баҳолаш тўғрисида унутамиз.

Ҳаёт “аудит”ини ўтказиш бошлаган ишларимизда қандай натижаларга эришганимиз, қайси йўналишда ҳаракат қилиш, нима билан шуғулланишни бас қилиш ва янада яхшироқ бўлиш учун қандай вазифаларни бажариш бўйича баҳолаш.

Бундай таҳлилнинг моҳияти ҳаётни ташкил қилишдан иборат. Муҳими – ўз-ўзимиз билан ростгўй бўлиш.

Биринчидан, ҳар бир мақсад, истак, эҳтиёжни турли қоғозларга ёзинг (масалан, янги иш топиш, ютуқни қўлга киритиш, океан ёнида яшаш).
Иккинчидан, бу рўйхатни категорияларга ажратинг (масалан, соғлик, оила, карьера).
Учинчидан, уларни вақт бўйича ташкил қилинг (ҳар бир мақсадга эришиш учун қанча вақт кетади).
Шахсий ҳаётнинг “тафтиши”ни ўтказсангиз, самарадорлигингиз ортади.

Ҳаммаси бўлиб нима сизни кўпроқ қизиқтиради/хавотирга солади ва сиз бунинг устида иш олиб боряпсизми?

Бундай текширувни доимий тарзда ўтказинг. Заруриятга кўра, ҳаётингиз мақсадларини қайта текширинг ва диққатни ўзгартиринг. Ўз тақвимингизга ҳафталик, ойлик “аудит”ни киритинг. Ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:

Фото: Unsplash
Қай бири яхши ўтди? Ёмон ўтди? Мен нимани яхшироқ бажараман?

Бир неча соатни текширувга сарфлаш шарт эмас. Бир ҳафта давомидаги ўз самарадорлигингизни тезда баҳолашингиз мумкин:

Бир неча дақиқа давомида бўлса-да, ўтган замонни таҳлил қилинг ва нимага эришганингиз, келажакда ақллироқ бўлиш учун ўйлаб кўринг.

Ўзингизга ёрдам беришингиз керак одамдек муносабатда бўлинг. Шахсий “қайта ишга тушириш” ўйлаб кўриш учун аъло даражадаги ёндашув.

Ўз-ўзини текшириш устуворликларни тўғри тартиблаш ва ҳар ҳафта диққатни қаратишда ёрдам беради. Иш ва ҳаётнинг таҳлили ривожланиш учун ғоялар олиб келади. Кўп одамлар қандай қилиб яхшироқ бўлишни билмаганлари учун бир жойда туриб қолишади. Улар ўз ҳаётини баҳолашмайди!

Натижа ҳиссага боғлиқ

Агар яхшироқ натижаларга интилаётган бўлсангиз, ўз ҳиссангизни баҳоланг. Ишларнинг ҳозирги ҳолатига норози бўлсангиз, вақтни нимага сарфлаётганингизга эътибор беринг.

Фото: Unsplash
Маълумотларнинг катта қисми вақтни олади ва мақсад, орзуингиз учун долзарб ҳисобланмайди. Бир хил ҳаракатларни бажаришда давом этсангиз, бошқа натижалардан умид қилиш ярамайди. Фойдали бўлмаган машғулотлар рўйхатини қисқартиринг, мақсадларингизга эришишга муваффақ бўласиз.

Қадамлар

Ҳар ой ўз машғулотларингизни қайта кўриб чиқиш учун вақт ажратинг. Ижтимоий тармоқлар ҳам бундан истисно эмас.

Агар бошқа мақсадларга эришишни истасангиз, бироқ айни дамда бажараётган ишларда давом этсангиз, ҳеч нарсани ўзгартирмайсиз. Агар катта нарса ҳақида орзу қилаётган бўлсангиз, ҳар кунлик хатти-ҳаракатларни таҳлил этиш вақти келди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 93
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 256
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 167
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 380
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар