«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:52
ЎЗO‘Z

Осиё ўйинлари. Оғир атлетикада яна бир медал қўлга киритилди

27 авг, 17:59 4 097 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё ўйинлари. Оғир атлетикада яна бир медал қўлга киритилди Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси аъзоси Рустам Жангабоев Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

+105 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида Жангабоев даст кўтаришда 203 кг, силтаб кўтаришда 252 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва 455 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Олтин ва кумуш медаллар Эрон вакилларига кетди, Беҳдад Салимикордасиаби 461 кг (208+253), Сайид Алиҳусайний эса 456 кг (208+248) натижа кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни -105 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Руслан Нуриддинов 421 кг (даст кўтаришда 191кг, силтаб кўтаришда 230 кг) натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллаган ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйганди.

Шу куни -75 кг вазн тоифасида иштирок этган Омадой Отақўзиева 237 кг натижа қайд этиб (даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 136), кумуш медал соҳибасига айланганди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 29тага етди - 6 олтин, 11 кумуш ва 12 бронза. Ўзбекистон ҳамон умумий рейтингда 10-ўринда қолмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 153
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 107
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар