«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

Тадбиркордан пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи ушланди

24 авг, 06:30 6 142 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркордан пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи ушланди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, шу йилнинг 4 июль куни хусусий тадбиркор Х.Х. Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига мурожаат қилган.

У 2013 йилдан Чуст шаҳри, Дўзанда МФЙда савдо дўкони очиб фаолият юритиши, 2018 йил 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари Ғ.Б. ва Т.Н. келиб, савдо дўконини солиқ ходимлари текширмасликлари эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган. Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар