«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:14
ЎЗO‘Z

«Атлетико» «Реал»ни таслим этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

16 авг, 09:20 3 673 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Атлетико» «Реал»ни таслим этди ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди УЕФА Суперкубоги баҳсидан ўрин олган «Реал» – «Атлетико» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Таллинда бўлиб ўтган учрашувда «матрасчилар»нинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг илк сонияларида номинал меҳмонлар рақиб дарвозасини ишғол қилишди: жарима майдони ичига ёриб кирган Диего Коста дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди.

27-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Гарет Бэйл ўнг қанотдан тезлик олди ва тўпни рақиб жарима майдонига узатди, у ерда пайдо бўлган Карим Бензема боши билан дарвозани ишғол қилди.

63-дақиқада «Атлетико» ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнади, натижада белгиланган пенальтини Серхио Рамос аниқ амалга оширди. 79-дақиқада Коста яқин масофадан қаймоқранглилар дарвозасини ишғол қилди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан якун топди ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

Қўшимча бўлимларнинг биринчисида «Реал» марказий ҳимоячиларининг хатосини Сауль Нигес гол билан жазолади. Орадан кўп вақт ўтмай Коке «Атлетико»нинг тўртинчи голини урди.

Бу ҳисоб «Атлетико»га ғалабани тақдим этди ва Диего Сименоне шогирдлари ушбу мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлишди.

УЕФА Суперкубоги

Реал Мадрид – Атлетико 2:4 (1:1, 1:1, 0:2, 0:0)

Голлар:
0:1 – 1 Диего Коста, 1:1 – 27 Бензема, 2:1 – 63, пенальти Рамос, 2:2 – 79 Диего Коста, 2:3 – 98 Сауль, 2:4 – 104 Коке.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Карвахаль, Рамос, Марсело, Кроос (Майораль, 102), Иско (Васкес, 83), Асенсио (Модрич, 57), Каземиро (Себальос, 76), Бэйл, Бензема.

Атлетико – Облак, Годин, Савич, Хуанфран, Люка Эрнандес, Коке, Лемар (Парти, 90), Родри Эрнандес (Витоло, 71), Сауль, Диего Коста (Хименес, 109), Гризманн (Корреа, 57).

Огоҳлантиришлар: Асенсио (35), Марсело (54), Корреа (60), Диего Коста (62), Себальос (90), Модрич (101), Витоло (105).

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар