«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 09:13
ЎЗO‘Z

Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг йўлини биласизми?

15 июл, 00:35 9 481 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг йўлини биласизми? Тўйиб ухламаслик — замонавий инсоннинг асосий муаммоларидан бири. Жадал ҳаёт тарзи сабаб кеч уйқуга ётиб, эрта уйғонамиз. Ёшликда бунинг уддасидан қийинчиликсиз чиқиш мумкиндир, бироқ ёш ўтгани сайин мунтазам тўйиб ухламаслик асаб тизимидаги муаммоларга сабаб бўлади. Иш ҳаддан ташқари кўплиги сабаб, 8 соат ухлашнинг ҳеч имкони бўлмаса, нима қилиш керак?

Бошидан бошлаймиз — уйқу сифати нимага боғлиқ?

Вақтнинг ҳар бир сониясида инсон организмида маълум бир жараёнлар юз беради ва улар Қуёш ҳаракати фазалари билан боғлиқ. Бу тизим жуда катта аниқликда ишлайди. Бахтга қарши, Қуёш ва вақтнинг бу фаолиятини ҳеч қанақасига ўзгартира олмаймиз, чунки инсоннинг кун тартиби қатъий белгиланган.

Ярим тунда Қуёш ўзининг энг қуйи нуқтасида бўлади ва бу вақтда биз максимал даражадаги ҳордиқ ҳолатида бўлишимиз зарур. Шу сабабли ҳам 21:00 дан 3:00 гача бўлган вақт — уйқу учун энг яхшисидир. Хоҳласангиз, 22:00 дан 4:00 гача, 20:00 дан 2:00 гача ҳам ухлашингиз мумкин.

Эрта уйқуга ётишнинг кучи нимада? Бош ва мия одатда 21:00 дан 23:00 гача бўлган оралиқда фаол дам олади. Мунтазам равишда 23:00 дан кейин ухлашга ётадиган одамларда интеллектуал фаоллик борган сари сусайиб боради, лекин бу дарҳол юз бермайди. Агар сиз ҳар куни тунги соат 12:00 дан кейин ухлашга ётсангиз, қанча ухлаб турганингиздан қатъий назар, чарчоқ, бош айланиши ва доимий бошоғриқлар сизни безовта қилади.

22:00 дан кейин ухлашга ётиш ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлик учун зарарлидир. Сиз барча ишларни тонгга қолдириб, вақтлироқ ухлашга ётишингиз даркор. Бошида осон бўлмайди, бироқ 20 кунча шу тартибни сақлай олсангиз (тадқиқотларга кўра, кишидаги бирор-бир одат айнан 20 кун ичида шаклланади), танангиз, шубҳасиз, Сиздан миннатдор бўлади!

Манба: Sof.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 310
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 280
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 0
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 0
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 4
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Бўлимлар