«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:36
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди (фото)

29 июн, 13:13 5 275 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрди (фото) Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташриф буюриб, “Иброҳим ота” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу маҳаллада 19 та икки қаватли ва 4 та тўрт қаватли уй жойлашган. Улар 1960-йилларда қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирталаб бўлиб қолган. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳам эскирган.

Шу каби маҳаллалар қиёфасини янгилаш мақсадида куни кеча “Обод маҳалла” дастури қабул қилинди. “Иброҳим ота” маҳалласи ҳам мазкур дастурга киритилган. Унга мувофиқ, барча кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлаклар таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда. 7 та икки қаватли арзон уй-жой, замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда.

Шунингдек, намунавий лойиҳа асосида маҳалла гузари, коммунал тўловлар шохобчаси, болалар ва спорт майдончалари барпо этилиши режалаштирилган.

Президент уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб-истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса ёрдам бериш, тадбиркорларни жалб этиб, ишчи жойлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу ердаги одамларнинг ҳам бола-чақаси, эртанги кундан умидлари бор. Мамлакатимиздаги ўзгаришларни, қабул қилинаётган дастурлар натижасини одамлар ўз уйида сезиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мазкур маҳалла фаоллари ва аҳоли билан суҳбатлашди. Аҳолини иш билан таъминлаш, шаҳару қишлоқларни обод қилиш, мактабгача таълим ва мактаб таълимини ривожлантириш, ёшларни етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ислоҳотлар моҳияти ҳақида мулоқот бўлди. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» ва «Ёшлар - келажагимиз» дастурлари аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни қўллаб-қувватлашга замин бўлиши таъкидланди.







Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 508
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар