«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:47
ЎЗO‘Z

Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқарога насиҳат ўқиган аллома

17 июн, 15:30 8 471 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқарога насиҳат ўқиган аллома 1442-1505 йилларда яшаб ўтган буюк мутафаккир олим ва ўз даврида воизлик санъатининг йирик намояндаси бўлган Ҳусайн Воиз Кошифий ҳақида Алишер Навоий қуйидагича ёзади: “Ул жумладин ҳуруф роқими бу марсия билан тарих айтиб, йили оши тортарда султони Соҳибқирон (Ҳусайн Бойқаро) олий мажлисларида ўткарди ва ҳукм бўлдиким, мавлоно Ҳусайн Воиз минбар устида ўқиди”. Бу сўзлар устози Жомий вафотига атаб ҳазрат Навоийнинг марсия ёзгани ва бу марсияни ўз даврида кучли ва таъсирли нутқ эгаси сифатида эҳтиром қилинган Ҳусайн Воиз Кошифий томонидан минбарда туриб ўқилганига ишорадир. Манбаларга кўра, бу улуғ алломанинг нафақат илми, балки одоб-ахлоқи ҳам юксак даражада бўлгани учун ҳатто Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий ҳам унинг ваъз-насиҳатларини тинглаганлар.

Тарихнавис Мир Саид Шариф Роқим ҳам бу алломани юксак эҳтиром билан тилга олади: “Мавлоно Камолиддин Ҳусайн Али Воиз Кошифий баланд овозда яхши ваъз қилгани учун олимлар ва фозиллар ўзларининг хос мажлисларига уни таклиф қилишар эди”.

Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний” китоби Шарқда жуда машҳур асарлардан бўлган. Кўп марта тошбосма усулда чоп қилинган. Дунёнинг турли мамлакатларида кўчирилган 50дан зиёд ноёб қўлёзмаси ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институти хазинасида сақланмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 411
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар