«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:35
ЎЗO‘Z

WhatsApp асосчилари Facebook’нинг 1,3 млрд долларлик акцияларидан маҳрум бўлишди

08 июн, 06:00 3 565 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
WhatsApp асосчилари Facebook’нинг 1,3 млрд долларлик акцияларидан маҳрум бўлишди WhatsApp асосчилари Ян Кум ва Брайан Эктон Facebook’ни тарк этганларидан кейин компаниянинг 1,3 млрд долларлик акциялари пакетини қўлдан чиқаришди. Бундан The Wall Street Journal нашри журналистлари хабар топишган.

Компанияни 2018 йил май ойида ва 2017 йил сентябрда тарк этган Кум ва Эктон 1,3 млрд доллар миқдоридаги мукофот пулидан айрилишган. Кум компаниянинг 400 млн долларлик, Эктон эса 900 млн долларлик акцияларини олишлари мумкин эди. Шартномага кўра агар мутахассислар компанияда 2018 йил ноябригача ишлаб берганларида ушбу акцияларни олишарди.

Маълум қилинишича, Кум ва Эктон Цукерберг компаниясини раҳбарият билан келишмовчилик сабабли тарк этишган. Бунга эса улар WhatsApp ишлай бошлагандан бери мессенжерда реклама бўлмаслиги ғоясини билдиришгани сабаб бўлган. Рекламавий интеграциялар ҳисобига ишловчи ижтимоий тармоқ бунга рози бўлмаган.

“Фейсбук”даги манбаларнинг маълум қилишича, Кум ва Эктон компаниядаги тартибдан норози бўлган. Мисол учун, шовқин, кичик ишчи столлар ва ноқулай курсилар уларнинг асабига теккан.

WhatsApp 2014 йил октябрда “Фейсбук” назоратига ўтган. Facebook мессенжер учун 16 млрд доллар тўлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар