«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:30
ЎЗO‘Z

2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб топилади

30 мая, 23:23 6 426 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб топилади Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Қарорда амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш муддатлари ҳам белгилаб берилган. Унга кўра, 2017 йил 1 октябрдан бошлаб 2020 йилнинг 31 декабрь кунига қадар эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига, уларнинг берилган санасидан қатъи назар, эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда алмаштириб берилади. Шундан кейин, яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб топилади ва бу ҳайдовчилик гувоҳномалари билан автомототранспорт воситаларини бошқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомототранспорт воситаларини бошқариш бўлиб ҳисобланади.

Ушбу янги ҳужжат 2017 йил 1 октябрдан бошлаб ҳайдовчилар тайёрлаш курсларини тамомлаганларга назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтганларидан сўнг берила бошланди. Шунингдек, бирор-бир сабаб билан эскирган, яроқсиз ҳолга келиб қолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони янгисига ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатга олиш ва имтиҳон бўлимларида алмаштириб берилади.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ишлаб чиқилди. Ушбу регламент жисмоний шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунасига алматириш тартибини белгилайди. Бу хизмат шу йилнинг 4 апрель кунидан Тошкент шаҳрининг Миробод туманида, 3 май кунидан бошлаб Наманган шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган эди. 14 май кунидан эса Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Учтепа туманларидаги ягона Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бошланди. Шунингдек, бу хизмат яқин кунларда Қўқон шаҳрида ҳам ишга туширилади. Босқичма-босқич республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу каби хизматларни йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фуқаролар доимий яшаш жойидаги ҳудудий давлат хизматларини кўрсатиш марказларига ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони ҳамда фуқаролик паспортининг нусхасини тақдим этади. Бу ерда тегишли ариза намунасини тўлдиради. Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари шу ҳудудда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизматларини кўрсатади. Давлат хизматлари марказлари, ҳудудий ЙҲХБ рўйхатлаш имтиҳон олиш бўлимлари билан электрон боғланган ҳолда фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланади.

Ариза берувчилар ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 194
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар